Latest news

10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  0 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  5 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  1 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0

Анчелотти Хамесдаги ҳолатни Роналдо билан таққослади News

Анчелотти Хамесдаги ҳолатни Роналдо билан таққослади

"Эвертон" устози Карло Анчелотти ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригеснинг мавсум стартидаги ўйинлари ҳақида гапирди.

Мутахассис орада бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдони ҳам эслаб ўтди.

"Хамесни сотиб олганимизда ҳамма унинг жисмоний ҳолати ҳақида қайғурди, унинг бу борада Премьер-лигага мослашиб кета олиши ҳавотирга солди. Унда биринчи тўртта учрашувда нечта спринт (югуриш) бўлганини биласизми? Еттита! Самарали пас ва голлар унда спринтларидан кўпроқ бўлди. Бу ерда нима ҳақида гапириш керак? Биз футболчидан майдонда нимани кутамиз?

"Милан"да ишлаганимда Роналдони олиб келганмиз. У клубга келганида вазни 100 кг эди. Биринчи ўйиндан олдин унга шундай дедим: "Сен биласанми, мен сени майдонга тушира олмайман. Сен вазн ташлашинг керак". У эса қуйидагича жавоб қайтарди: "Сиз майдонда мендан нима хоҳлайсиз? Гол уришимними ёки югуришимни? Агар майдонда югуришимни хоҳласангиз мени захирада қолдиринг, агар голни хоҳласангиз мени туширинг!"

Мен уни майдонга туширдим. У югурмади, лекин иккита гол урди. Хамес билан ҳам деярли шундай тарих", - дея Анчелоттининг сўзларини келтирди "France Football".


Хамес "Эвертон"да 6 ўйин ўтказди ва 3та гол уриб, 3та голли пас берди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика