Latest news

17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  0 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  3 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  6 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  2 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  4 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  11 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  19 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  9 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0

Ана сизга “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолган йигитча! (фото) News

Ана сизга “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолган йигитча! (фото)

Кеча олий лигамизда охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Чемпион ким бўлиши ҳам, олий лигадан тушиб кетадиган иккинчи жамоа номи ҳам кеча маълум бўлди.
Агар кеча “Гулистон” ўз майдонида “Қизилқум”ни мағлуб этганида жамоа шубҳасиз олий лигада қолган бўларди. Чунки “Гулистон” очколари сонини 23та етказиб олар, “Қизилқум” эса 22 очко билан биринчи лигага равона бўларди.

Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади. Жудаям шиддатли кечган беллашувда “Қизилқум” ўта қийинчилик билан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бўлиб ҳам сафардаги ҳар уччала голга Зафар Тўраев деган футболчи муаллифлик қилганини айтмайсизми.

Фараз қилинг, шу куни меҳмонлар сафида Зафар Тўраев бўлмаганида “Қизилқум” зафар қуча олармиди? Йўқ, албатта. Ахир бизда бирорта жамоанинг илҳоми келиб яхши ўйнаши учун таркибда Илҳом, зафар қучиши учун эса Зафар деган йигитлар бўлиши кераклиги ҳаммага ойдин-ку.

Зафар Тўраев – “маладес”. У биринчи даврани “Олмалиқ”да ўтказиб, майдонда кўп ҳам кўриниш бермади. Бошқача айтганда, ўз даври келишини жимгина кутди. Айтганча, шу йилнинг 1 июль куни 23 ёшни қарши олган “Гаттузо” (уни жамоадошлари шундай деб чақиришади) 2011 йил олий лигада дебют қилган. У 2011-2012 йилларда “Олмалиқ” сафида 16та ўйин ўтказиб бирорта гол ура олмаганди.

Зафаржон бу йил ҳам биринчи даврани қардон жамоасида бошлади ва тўртта учрашувда майдонга тушди. Кейин эса иккинчи давра арафасида Навоийга йўл олди. У “Қизилқум” таркибида 12та ўйинда иштирок этиб, бешта голнинг муаллифига айланди. “Шўртан” ва “Олмалиқ”қа биттадан гол урган бўлса, мана энди қарабсизки охирги турга келиб “Гулистон” дарвозасини уч бор ишғол қилди. Унинг 53, 57 ва 66-дақиқаларда урган голлари жамоасига ғалаба келтирди.

Ана энди Зафар Тўраевнинг ошиғи олчи деяверинг. Энди уни кўчаларда ҳамма танийди. Айниқса, зарафшонликлар уни бошларига кўтариб юриши табиий ҳол. Чунки жамоани олий лигада қолишини таъминлаш ҳам мардлик саналади. Энди бу футболчи “Қизилқум” билан “Олмалиқ” ўртасида талаш бўлса ажаб эмас. Балли, Зафар! Доимо омадингни берсин!   

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика