Latest news

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  1 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  24 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

Россиянинг амалдаги чемпиони "Локомотив" VAR тизимини сотиб олмоқчи News

Россиянинг амалдаги чемпиони "Локомотив" VAR тизимини сотиб олмоқчи

Ҳакамлар хатоларидан азият чекаётган Россиянинг амалдаги чемпион клуби "Локомотив" VAR тизимидан фойдаланиш тарафдори.

Россия Футбол Иттифоқи назоратчиси Юрий Чеботарев "Локомотив" клуби ўз стадионида VAR тизимини ўрнатишни режалаштираётганини гапириб ўтди.

- "VAR - жуда қиммат турадиган ускуна. Бу тизимни ўрнатишга барча жамоаларнинг ҳам имконияти етмайди. Ҳа, бу тизим футболда учрайдиган жуда кўплаб баҳсли ҳолатларга ечим бўлади. Аммо ҳозирги кунда бу тизимни барча клублар ҳам сотиб олишга тайёр эмас. Фақатгина "Краснодар" ёки "Спартак" бу борада "Локомотив" йўлидан кетиши мумкин. VAR тизимининг афзалликлари жуда кўп. Аммо футболда доимо баҳсли ҳолатлар бўлган ва бундан кейин ҳам шундайлигича қолади. Бу тизимни ўрнатиш Россия Премьер лигасига осон бўлмайди. Гап фақат технологияда эмас, балки уни қандай ишлатишни билиш лозим. Тизим талабига жавоб берадиган мутахассислар жалб этилиши керак бўлади. Бу ишга фақат ва фақат ўз ишининг усталари, мутахассислари жавобгар бўлиши лозим. Тизим қанча туриши ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. Аммо шуниси аниқки, гап миллион долларлар атрофида кетмоқда. Бу нарх шунчаки ускуна, тизимни қиймати. Бундан ташқари керакли мутахассислар, тизимни бир текисда ишлашини таъминлайдиган кадрлар зарур бўлади. Тизимни жорий қилиш учун жуда катта маблағ сарф этилиши лозим", - дейди Юрий Чеботарев.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика