Latest news

15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  0 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  7 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5

Альваро Мората "Рома"га ўтишга розилик берди. Шомуродовнинг клуб сафида майдонга тушмаслиги ойдинлашмоқда News

Альваро Мората "Рома"га ўтишга розилик берди. Шомуродовнинг клуб сафида майдонга тушмаслиги ойдинлашмоқда

"Рома" таркиби яна бир ҳужумчига кўпаядиган бўлди.

Ҳужумчи Альваро Мората "Рома" клубининг таклифини қабул қилди. Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, Мората Рим клуби берган таклифга рози бўлган. Маошлар ҳам келишиб олинган. Альваро Римда 4.5 млн евро маош олади. Бонуслар билан ушбу рақам 500 минг еврогача ошиши мумкин.

Яқин кунларда "Рома" "Атлетико" билан боғланади ва трансфер масаласини муҳокама қилади. Ҳужумчи 12 млн еврога сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олиниши мумкин.

Қўшимча қилинишича, "Интер" клубигина ушбу трансферга ҳалал бериши мумкин. Саудия Арабистони клубларида эса футболчини қўлга киритиш бўйича умуман имконият йўқ. 

Яна бир ҳужумчи "Рома" билан келишиб олар экан, Элдор Шомуродовнинг ушбу клубда майдонга тушмаслиги ойдинлашмоқда. 

Аввалроқ, Шомуродовнинг Моуринью режаларидан жой олмагани маълум бўлганди.

Шомуродов Моуриньюнинг режаларидан жой олмаган

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика