Latest news

18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   0 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  3 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  1 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  2 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Алишер Никимбаев: "Нима учун ЎФФни танқид қилишяпти? Шошилмаслик керак" News

Алишер Никимбаев: "Нима учун ЎФФни танқид қилишяпти? Шошилмаслик керак"

Таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббий танлашда шошма-шошарликка йўл қўймаслик лозимлигини, янги мураббий олиб келишга ҳали вақт етарли эканлигини айтиб ўтди.

"Тўғриси, Рўзиқул Бердиев ва ЎФФ нима учун танқид қилинаётганига тушунмаяпман. Терма жамоанинг биринчи расмий ўйинигача 14 ой вақт бор. Шу сабабли, янги мураббий танлашда шошилгандан фойда йўқ. Дуч келган мураббийни танлаш ҳам тўғри келмайди. Айни пайтда мураббийлар бозорида фақатгина Европада мавсум бошида ишсиз қолганлар бор. Албатта, ушбу рўйхатда Рональд де Бур, Карло Анчелотти кабилар ҳам бор. Лекин, ЎФФ раҳбарияти улар билан музокара олиб бораётганлиги факт эмас.Шунингдек, улар терма жамоамизга келиши ҳам аниқ эмас. Мен учун ким вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарганидан кўра, бош мураббий сифатида ким билан шартнома имзоланиши муҳим. Шу асосий савол. Агар якунда терма жамоасини айни пайтда ЖЧга тайёрлаётган мураббий танланса ҳам ажабланмайман. Бундай ҳолатда у ўз ишини июлда бошлаши керак бўлади. Кечми? Нима учун кеч? Осиё Кубогигача бир ярим йил вақт бор. Тайёрланиш учун вақт етади. Кейин, сиз учун қайси бири яхши: яна Осиё Кубогидаги ярим финалми ёки жаҳон чемпионатига чиқишми? Жавоб аниқ. Шу сабабли, ҳавотирланишга ҳеч қандай сабаб йўқ.

Бердиевнинг бош мураббий этиб тайинланишига келадиган бўлсак, бу ерда барчаси оддий: ўз кучини миллий терма жамоада синаб кўришни истамайдиган мураббий йўқ. Рўзиқулни танқид қилаётганлар ҳам бундай имкониятдан фойдаланиб қолган бўлардилар", - дейди Никимбаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика