Latest news

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  9 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

Алишер Жалилов: "АГМК фаолиятимдаги энг ёмон ўтиш. Қосимов мени ажаблантирмади" News

Алишер Жалилов: "АГМК фаолиятимдаги энг ёмон ўтиш. Қосимов мени ажаблантирмади"

Ўтган мавсумда АГМКда тўп тепган тожикистонлик ярим ҳимоячи Алишер Жалилов яқинда собиқ жамоаси "Истиқлол"га қайтди.

Гарчи унга Суперлига жамоаларидан таклифлар, қизиқишлар бўлганига қарамай футболчи қарорини ўзгартирмади. Алишер Жалиловнинг ўзи фикрларимизни тасдиқлаган ҳолда яна бир нечта саволларимизга жавоб берди. 


- АГМКдан кетиш режаси аввалдан бор эдими? Кутилмаган десак бўладими? Клубда ким қўллаб-қувватлади?

- Йўқ, тўғрисини айтсам АГМКга ўтганимда "Истиқлол"га қайтишни истаган эдим. Бу ҳақида ёздан бери ўйлап келяпман. Лекин Баҳодир Мирзаевнинг қўллаб-қувватлаши туфайли жамоада тўп тепишни ва машғулотларни давом эттирдим. Январь ойидаги йиғин олдидан ҳам АГМКни тарк этмоқчи эканлигимни билдиргандим, дея оламан. 

- Бу жамоада ўйнаш ўсиш бўлдими ёки пасайиш?

- АГМКда ишлаш фаолиятимдаги энг ёмон ўтиш сифатида тарихда қолди. 

- Миржалол Қосимовнинг ўзига ҳослиги нимада эди? Ажаблантирган жиҳатни сездингизми?

- Миржалол Қосимов мени ҳеч қандай ажаблантирмади. Келинг шу саволнинг жавобини изоҳсиз қолдирайлик. 

- "Истиқлол"га қараганда индивидуал маҳоратингизни кўрсатиш Олмалиқда бир мунча қийин кечгани нима билан боғлиқ? 

- "Истиқлол"да ҳамма жамоа учун ўйнайди. Кўпроқ жамоавий ўйинга эга бўлардим. АГМКдаги йигитлар мени яхши қабул қилишди. Улар билан бирга ўйнаш, машғулотларда иштирок этиш менга манзур келди. Ҳаммаси учун дўстларимга раҳмат. Ўйинимга келсак, АГМКда мураббий менга ишонмади. Ҳаркатларим ўхшамади. "Истиқлол"дагилар эса ҳамма ўйинимни билади. Бу клубда кўп нарсаларга эришганман. Тезроқ қайтишни истадим. Клуб президенти Шоҳруҳ Саидзоданинг таклифидан сўнг заррача ҳам ўйлаб ўтирмадим.  

- Тожикистон чемпионатида ўз даражангизни кўрсатиб бўлгансиз. Балки янада олдинга интилишингиз керак эмасмиди?

-  Буни ортга ташланган қадам демайман. Биз ОЧЛда ўйнаймиз, ўз мақсадларимиз бор. Жамоага янги мураббий Игорь Черевченко келди. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. 

- "Бунёдкор" сизни ўз сафида кўришни истаган экан. Бу трансфер нима учун амалга ошмади?

- Мен ўз қароримни қабул қилиб бўлган эдим. Чемпионлар Лигасида ўйнаш истаги кучлилик қилди. "Бунёдкор"дан қизиқиш бўлгани рост. 

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика