Latest news

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  13 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

Алибобо Раҳматуллаев: "Клуб футболчиларни алдади, "Реван" банкрот бўлган" News

Алибобо Раҳматуллаев: "Клуб футболчиларни алдади, "Реван" банкрот бўлган"

Озарбойжоннинг "Реван" жамоасида бир муддат тўп тепган ҳамюртимиз Алибобо Раҳматуллаев нега жамоадан кетганини маълум қилди.


- "Реван" клубига яхши ниятлар билан боргандим. Бироқ клуб футболчиларнинг маошларини бермай алдаб юрди. "Реван" айни пайтда банкрот бўлган. Кўплаб футболчилар кетворишди. Улар энди ўз ёшларини ўйнатишмоқчи. Мендан ташқари жамоанинг етакчи футболчиси ҳам клуб билан ҳайрлашди. Кейинчалик шартномада кўрсатилган маблағдан жуда паст маош берамиз дейишди. Жамоа бош мураббийи мени қолишимни жуда хоҳлаганди. Лекин клуб шартномага амал қилмаганидан кейин қолишдан наф йўқ эди. Яхши Тошкентгача қайтишимга чиптам бор эди. Қишга қадар жамоада қолсам ҳам бўларди.  Гап фақат пулда эмас, бироқ клуб футболчини алдаганидан сўнг қолишдан не фойда? "Реван" жамоаси директори кўп ёлғон сўзларкан. Шу вақтгача фақат бир ойлик маошни олдим. Қолганлар ўшани ҳам олишолмади. Тўғриси, Озарбойжон матбуоти ёзган нарсани ўқиб хайрон қолдим. Улар ўзларини оқлаб ёзишган. Нима учун легионерлар кутилгандек ўйнай олишмади деб ёзиб қўйишгани тушунарсиз ҳолат. Нима ҳам дердим, Худо инсоф берсин. Баъзи маҳаллий футболчиларини ёшлар таркибига ўтказиб, яхши ўйнолмадинглар деб маошларини қисқартириб ташлашди. Улар ҳақида хабарда ёзишмаган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика