Latest news

01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  0 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  6 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  0 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  1 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  7 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  1 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  8 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3 20:57Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди  10 20:15"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Мбаппе 3-ўринда  23

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз» News

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз»

«Андижон» – Қирғизистон U-20 (3:0) жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин «Бурутглар» бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига интервью берди.

-Александр Андреевич, аввало, учрашув ҳақида фикрингиз қандай?

-Ўйлайманки, ёмон ўйин бўлмади. Рақибимизга шу ерга келиб биз билан ўртоқлик учрашувида қатнашгани учун раҳмат. Яъни, Қирғизистон У20 терма жамоаси рози бўлиб, биз билан ўйнаганига хурсандмиз. Қизиқарли беллашув бўлди. Бир қатор вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Тайёргарлик учун жуда яхши ўйин бўлди, деб ўйлайман.

-Ўйиндан ва натижадан кўнглингиз тўлди, шундайми?

-Умумий маънода яхши дейишим мумкин. Футболчиларимизга раҳмат айтаман. Назорат ўйинида қандай талабни қўйган бўлсам, улар барчасини бажаришди. Шу сабабли учрашувдан қониқдим, десам бўлаверади.

-Кейинги турда «Андижон»ни «Насаф»га қарши жиддий ўйин кутяпти. Мухлислар ҳам ушбу баҳсни орзиқиб кутишмоқда…

-Бу ўйинда бизда қандай масъулият борлигини тушуниб турибмиз. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бу оддий ўйин эмас. Учрашувгача яна бир неча кун бор. Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

-Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди. Барча «Андижон» жой олган гуруҳни «ўлим гуруҳи» деб ҳисобламоқдалар. Шундай рақибларни кутганмидингиз? Фикрингиз қандай?

-Йўқ, мен бунчалик даражадаги гуруҳга тушамиз, деб ўйламагандим. Рости, бизга қайси клублар тушишини тахмин ҳам қилмагандим. Кубок баҳсларида рақибларимизга қарши кучли ўйинлар бўлади. Футболда айтилганидек, кучлилар ғалаба қозонади.

«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

   
24 mar 11:55:13
Sayfuddinovich86
Hech bo'lmasa, 90 minutdan 55-60 minut futbol o'ynang !!!
"Toza o'yin vaqti" reytinglarida oxiridan birinchi bo'lish uyatmasmi, murabbiy?
   
24 mar 08:44:08
shoqosim
Kuchlisi yutsin
   
24 mar 08:40:52
Abdulboyis Karimov
Насиб булса стадионда туриб. Андижонди куллаймиз. Факат галаба Анжан!!!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика