Latest news

08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   2 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  5 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  5 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  13 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  1 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  17 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5

Александр Хомяков: "Насаф"га мухлислик қиламан. Футбол ҳақида савол борми?" News

Александр Хомяков: "Насаф"га мухлислик қиламан. Футбол ҳақида савол борми?"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.





"Дарҳақиқат курашларга бой ўйин бўлди. Ютишни истагандик. Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ҳозирги ҳолатимизда очко олганимизни ҳисобга олсак, натижа ёмон эмас. Кўрган бўлсангиз гол уриш учун чиройли вазиятлар бўлди. Бизда ҳам, рақибда ҳам имкониятлар юзага келди. Айни паллада бу дуранг бизга бир очко берди. "Сўғдиёна" медалларга курашмоқда. Рақиб функционал жиҳатдан яхши тайёргарлик кўргани билиниб турибди",- дейди Александр Хомяков.

- Жамоа биринчи даврада Жиззахда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Улуғбек Бақоев билан тўқнашув ҳақида нима, дея оласиз?

- Мен бунга кўп эътибор берганим йўқ. Ҳар бир ўйин биз учун муҳим.

- "Металлург" билан ўйиндан сўнг Шавкат Саидов билан юзага келган вазиятни ўзаро муҳокама қилиб олдингларми? Ўрталарингда бошқа зиддият йўқми?

- Футбол ҳақида сўранглар. "Сариқ матбуот" бўлиб қоляпсизлар (кулади). Футбол ҳақида савол борми?

- Бугун "Машъал" дуранг учун ўйнагандек кўринди...

- Вазиятга реал баҳо бериш керак. Дастлабки 15 дақиқаликда биринчи рақам остида ўйнадик. Тўғри ҳужумкор, мухлисларбоп футбол кўрсатишни истаймиз. Лекин имкониятдан келиб чиқиб иш қилиш керак. "Сўғдиёна"нинг услубини ўзргартиргани мени ажаблантирди.

- Жамоада расман сиз бош мураббий бўлсангизда айрим ҳолатларда Дилявер Ваниев туриб кўрсатма бераётганини кўришимиз мумкин. Бугун сариқ карточка билан огоҳлантирилди...

- Ҳакамларни эмас, ўйинни гапиришни истайман. Ҳиссиётларда бўлиши табиий.

- Годвин Чикани бугунги ўйини ҳақида фикрингиз қандай? У тўртинчи ўйиндирки гол ура олаётгани йўқ...

- Футболда майда камчилик бўлмайди. Мана шундай кичик вазиятларда футболчининг маҳорати ўз сўзини айтяпти.

- ОФК кубоги учрашувлари сиз учун қанчалик қизиқ?

- Албатта "Насаф"га мухлислик қиламан ва учрашувни томоша қиламан.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика