Latest news

17:10А Серия гранди Доннаруммани қўлга киритмоқчи  0 16:46"Барса" ва "Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 16:21Сречко Катанец: "Кеча ҳақиқий футбол кўрмадик, сабаби..."  28 16:19Breaking! "Барселона" Месси трансфери устида ишламоқда  3 15:54Кристиан Браузман: "Ўзбекистон билан оддий баҳс бўлмади, ўз ўйинимизни кўрсата олмадик"  7 15:31Кими Мерк: "Ўйлашимча, бизга футболчи етишмади"  8 15:08​"Арсенал" учун нохуш хабар  1 14:40"Барселона"нинг "Осасуна" билан ўйинни кечиктириш ҳақидаги апелляцияси бўйича қарор қабул қилинди. Учрашув қачон ўтказилади?  10 14:17ЖЧ саралашининг 7-тур якунлари. Япония вазифани бажарди, Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея мундиалга яқин  28 13:50АПЛда энг кўп сэйв қилган дарвозабон маълум. Унинг жамоаси энг кам гол ўтказиб юборди  0 13:22Хитойда фожиа: 18 ёшли футболчи бошидан жароҳат олиб вафот этди  1 12:55"2022 йилги ЖЧ шунчаки Мессига бериб юборилганини ҳамма билади" — Патрис Эвра  22 12:30Тезлаштирилган тикланиш. "Реал" етакчиси чим устида машғулотларни бошлади  1 12:02ЖЧ-2026 саралаши. Винисиуснинг 90+9-дақиқадаги голи Бразилияга ғалаба тақдим этди  3 11:30Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Ҳусанов ҳақида гапирди  6

Александр Хомяков: Кейинги учрашувларда Хебай яна "йиртқич" формасига қайтади деган умиддаман" News

Александр Хомяков: Кейинги учрашувларда Хебай яна "йиртқич" формасига қайтади деган умиддаман"

Суперлиганинг 16-тур баҳсларидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидан сўнг, "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Мағлуб бўлганимиз сабаб, кайфиятим йўқ. Ўзингиз кўрдингиз, бугун мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Майдон ўртасида рақибдан тўпни олиб қўйиб ҳужумга ўтиш режамиз бор эди. Ўйин аввалида режамиз ишлаб турган эди. "осон" голлар ўтказиб юбордик. Биринчи голда, ўз жарима майдончамизда ҳушёрроқ бўлишимиз керак эди. Иккинчи голни эса стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

- Бугун "Андижон" иккинчи бўлимда, ҳужумлар уюштиришни тўхтатди. Биринчи бўлимдагидек ҳужумкор футбол намойиш этиш учун нима халал берди?

- Бир нечта муаммоларга дуч келдик. Биринчи бўлимда кўп куч ишлатдик, иккинчи таймда эса чарчаб қолдик. Рақиб ҳам устунликни ўз қўлига олди. Рақиб ҳам ўйин олдидан бизни ўрганиб чиқишганлиги кўринди.

- Иккинчи даврада Рубин Хебай гол ўришни тўхтатди. Бунга сабаб нима?

- Ҳа, у бир нечта ўйиндан бери гол урмаяпти. Рубин ҳужум чизиғидаги қолган футболчиларга боғланиб қолган, Хебайга тўп етказиб беришмаса, табиийки у гол уришга қийналади. У бир ўзи қийналмоқда. Бизда қанот ярим ҳимоячилари билан муаммо бор. Кейинги учрашувларда Хебай яна "йиртқич" формасига қайтади деган умиддаман.

- "Андижон" жамоаси ўтказиб юборган биринчи голидан аввалги ҳужумда, тўп майдони тарк этганидан сўнг, ҳакам тўпни "Бунёдкор" футболчилари ўйинга киритиши кераклигига ишора қилди. Ўша вазиятда ҳакам хатога йўл қўйди. "Бунёдкор" эса ўша ҳужумдан сўнг гол урди. Сизнинг ушбу вазиятга фикрингиз қандай?

- Ҳа, ҳакам ўша вазиятда хато қилди, лекин у вазиятдан сўнг анча вақт ўтди ва кейин биз гол ўтказиб юбордик. Ҳакамнинг хатоси сабаб гол ўтказиб юбордик дейишимиз нотўғри. Ўша вазиятда ўзимиз яхшироқ ҳимояланишимиз керак эди. "Бунёдкор" қанот футболчилари жуда тезкор, биз эса уларни тўхтатиб қола олмадик. Ўз жарима майдончамизда ҳам ҳўшёрроқ бўлишимиз керак эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика