Александр Хомяков: "Фақат ҳимояда ўйнаб ғалаба қозониш қийин. "Насаф" ҳақли ютди"
08 mar 2020 20:16
News
Александр Хомяков: "Фақат ҳимояда ўйнаб ғалаба қозониш қийин. "Насаф" ҳақли ютди"
"Бутун ўйин давомида фақат ҳимояландик. Тўғри "Насаф"нинг хатосидан кейин гол ура олдик. Аммо умуман олганда режалаштирган ҳеч нима ўхшамади. Ҳа, баъзи вазиятларда тартибли ҳимояландик, баъзида омадимиз келди. Фақат ҳимояда ўйнаб ғалаба қозониш қийин. "Насаф" ҳақли тарзда ғалабага эришди", - дейди Александр Хомяков.
- Жамоага нима етишмади?
- Биз деярли ҳужум қилмадик. Тўп бизда бўлганида ҳужумга ўтишда жуда ҳам секин ўйнадик. Қарши ҳужум ҳақида умуман гапирмаяпман. Режамиз майдон марказида ҳимоявий ўйнаш эди, афсуски "Насаф" бизни тўлиқ ҳимояланишга мажбур қилди ва тўлиқ ўйин давомида ташаббусга эга бўлди.
- Легионерлар ҳақида нима дея оласиз?
- Умуман олганда футболчиларимга у қадар ҳам эътироз йўқ. Ишлашда давом этамиз ва "Навбаҳор"га қарши уйдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.
Номоз Чориев
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments