Latest news

11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  2 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  37 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  18 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0

Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда" News

Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Андижон" (0:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди

- Ўйин ҳақида

- Ўйин эмоционал ва асабий бўлди. Вазиятлар кўп бўлмаган бўлиши мумкин, аммо бугун зерикарли баҳс гувоҳи бўлдик дея олмайман. Бутун 90 дақиқа давомида ҳушёр бўлишни талаб этадиган тўқнашув бўлди ва жанговар дуранг қайд этилди.

- Жамоа мухлислари бугун ҳатто "Олимпик"ни ҳам мағлуб эта олмадинг дея ўз эътирозларини билдиришди. Улар танқидларига қандай жавоб берасиз?

- Улар ҳақ. Мухлисларимиз биз дан ҳар доим ғалаба кутишади. Биз ҳам ҳаракат қилмоқдамиз тўғриси. "Олимпик" олимпия терма жамоасининг асосий ўзаги ва бу жамоани кучсиз деб ҳисобламайман. Рақиб ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди ва баҳс сўнгида голли вазият ярата олди. Мухлисларимизнинг норозликларини тушунаман, аммо ҳозирча натижаларимиз шу

- Сўнги 3-4 учрашувда жамоангизнинг ўйинида пасайиш кузатилмоқда бунга сабаб нима?

- Фикрингизга қўшиламан. Дастлабки учрашувларда натижаларимиз яхши эди ва омад бизга кулиб боқди. Май ойида эса 12 очко йўқотдик ва бор йўғи 3 очко жамғардик. Дуранглар серияси гирдобида қолиб кетдик. Ўйинимиздаги пасайишларнинг сабаби бир кўп ва бунга бир нечта факторлар таъсир ўтказмоқда. 8-тур давомида пешқадам бўлганимиз ҳам бизга босим ўтказди дея оламан. Лекин йигитлар бор кучини ишга солишмоқда. Муаммоларимиз борлигини тан оламан ва буларни яширмайман. Ҳужумда вазиятлар яратиш бўйича қийналмоқдамиз. Бизга бироз тажриба етишмаяпти, аммо тез орада барчаси ўз ўрнига тушишига ишонаман.

- Қайси ўфин жабҳаларини кучайтириш керак деб ўйлайсиз?

- Тез орада натижага эришиб бўлмайди. Мен сеҳргар эмасман. Ҳужумдаги ҳаракатларимизда секинлик бор. Вазиятлар яратишда ҳам муаммоларга дуч келмоқдамиз.

- Жамоангизнинг ҳужумдаги ҳаракатларидан кониқмаётганингизни айтдингиз. Жамоа мавсум аввалида уч нафар ёш ҳужумчини ўз сафига қўшиб олганди. Ёш футболчиларга билдирилган ишонч ўзини оқламоқдами?

- Клуб стратегияси бироз ўзгарди. Биз ҳозирги кунда ёш футболчиларига кўпроқ ишонч билдиришимиз керак. Хебайни уч нафар ёш футболчига алмашдик. Ёш футболчилар ҳам Рубиндек ўйнаб кетишига умид қиламиз. Ёш футболчиларга ишонч билдираётганимизнинг асосий сабаби, клуб стратегияси ўзгарганидан. Мавсум аввалида медаллар учун кураш ҳақида ўйламаётгандик. Бизнинг асосий вазифамиз яхши ва стабил жамоа тузиб олиш эди. Натижаларимиз яхшиланганидан сўнг барча биздан ғалаба кута бошлади. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш вазифасини яхши бажара олмаяпмиз.

- Кейинги учрашув "Пахтакор"га қарши кечади. Кейинги баҳсда жамоангиз икки нафар ҳужумчи билан ўйнаши мумкинми? Сабаби жамоангиз сўнги вақтда кам гол урмоқда.

- Аниқ бир жавоб бера олмайман. Балки шундай ҳам қилармиз, аммо аниқ жавоб бера олмайман. Самиев бугун кичик жароҳат олди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика