Latest news

12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  0 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  0 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  2 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  18 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  39 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52

Александр Хомяков: "Абдураимов ва Муртозаевнинг кетиши ҳужумда муаммоларни келтириб чиқарди" News

Александр Хомяков: "Абдураимов ва Муртозаевнинг кетиши ҳужумда муаммоларни келтириб чиқарди"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.





"Ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлди. Футболда доим курашлар кўп бўлишига ўрганганмиз. Стандарт вазиятларда эҳтиёткорликка эътибор қаратишимизни айтгандим. Дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Хурсанд қиладиган жиҳати, тўхтаб қолмадик ва муносиб жавоб қайтара олдик. Ўйинни ўзи чиройли ўтди. Икки жамоага ҳам очко зарур эди.  Қайсидир маънода натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Йигитлар охиригача курашишди, характер кўрсата олишди. Тўғри, ўз майдонимизда "Андижон"га мағлуб бўлганимиз ёқимсиз туюлди. Шунга қарамасдан, футболчилар ўзларида куч топа олишди. Охирги дақиқаларда омад ҳам кулиб боқди", – дейди Александр Хомяков.

- Стандарт вазиятлардан самара чиқариш фақат шу ўйинга берилган кўрсатмамиди? Жамоа кўп ҳолларда стандартлардан гол ўтказиб юбораётганди...

- Сўзсиз бунга тайёр бўлиб келгандик. Рақиб қандай ҳужум қилади, кучли ва кучсиз томонлари барчаси таҳлил қилинган. "Бунёдкор" билан кечган сўнгги ўйинларини кузатдик. Ушбу учрашувда барча голлар стандартлардан урилди. Бугун ҳам деярли шундай ҳолат кузатилди. Ҳозирлик кўриш учун бизда бир кун кўп вақт бор эди. Ҳимоядан тезкор ҳужумга ўтиш бизга фойда келтирди. Биринчи 45 дақиқаликда иложи борича фаолроқ ўйнашга ҳаракат қилдик. Прессинг уюштирдик. Биринчи гол марказий ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг юзага келди. Голдан кейин темпни оширдик. Фикримча, биз бугун кўпроқ вазият ярата олдик. "Қўқон-1912" билан ўйнаш доим қийин бўлиб келган. Айниқса, сўнгги йилларда бу ўз исботини топди. Бир очко қўлга киритганимиз яхши бўлди, деб ўйлайман. 

- "Машъал" кучли клубларга қарши тўпни жуда яхши назорат қилмоқда, лекин аутсайдерлар билан баҳсда бундай эмас....

- Аксарият учрашувларда ҳимояда ўйнашимизга тўғри келмоқда. Жамоамизда югурадиган футболчилар бор. Тўғри, ўйинимиз қарши ҳужумга асосланган. "Андижон" билан ўйин ҳеч қандай вазият яратолмадик. Жамоамиз позицон ҳужумларда яхши кўринмайди, буни тан оламан. Вазиятлар ҳар доим бўлади, бироқ самара чиқаришга қийналяпмиз. Ғалаба қозониш учун рақибдан битта кўп гол уриш керак. Такрор айтаман, ўйин жуда қизиқарли бўлди. Кучлироқ жамоаларга қарши тўп назоратини қўлга олишимизнинг сабаби, бундай жамоаларга қарши ўйинга руҳан тайёрлаш осонроқ. Бундан ташқари, ҳимоявий тактика танлаш мумкин. 

- Олдинги чизиқдаги Ойбек Нурматов ҳақида сўрамоқчиман. У яхши ўйнай олмаяпти. Ушбу футболчи ўрнида майдонга тушадиган футболчи йўқми ёки ўйини очилиб кетишига ишоняпсизми?

-  Футболчи майдонга тушяптими, демак, ишонч билдиряпман. Мен бирданига 22 нафар футболчини тушириб юбора олмайман. Ҳар бир ўйинчида имконият бўлади. Ойбек Нурматов иккинчи даврада келиб қўшилди. Шундоқ ҳам бизда ҳужумчилар кам. Абдураимов ва Муртозаевнинг кетиши ҳужумда муамммоларни келтириб чиқарди. Шунинг учун ҳужумда кўпроқ ўзгаришларни амалга оширяпмиз. 

Олдинда бизни жуда қийин бўлган ўйин кутиб турибди. "Сўғдиёна" билан жуда қизиқарли баҳс кечиши шубҳасиз. Бақоев анча кучли жамоани шакллантирди. Медаллар учун курашмоқда. Курашувчан характердаги жамоаларга қарши ўйнаш менга ёқади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика