Александр Волков: "Жўрабоевга танаффус вақтида қўполлик қилмаслигини тайинлагандим"
30 apr 2016 21:01
News
Александр Волков: "Жўрабоевга танаффус вақтида қўполлик қилмаслигини тайинлагандим"
“Навбаҳор” - "Обод" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи қатнашди.
"Бобур Зуҳриддиновни жуда яхши биламан, у менинг шогирдларимдан бири ҳисобланади. Бобур жуда ақлли футболчи эди, аммо афсуски соғлиги туфайли фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлди. Зуҳриддинов яхши, курашчан жамоа туза олгани кўриб турибди. Шогирдларимга осон ўйин бўлмаслигини айтгандим. Четлатиш режаларимизни чалкаштириб юборди, тактикани ўзгартирдик. Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Танаффус вақтида мен Жўрабоевга шахсан айтгандим, рақибни ортидан тепма деб. Афсуски қўполлик ишлатди ва қизил карточка олди. Пенальтини ким тепишини айнан мен ҳал қилдим. Умуман стандарт вазиятларини ким тепишини мен тайинлайман. Биз ўйинни икки ҳужумчи билан бошладик - Анвар Ражабов ва Олександр Пишур. Четлатишдан кейин эса Ражабовни алмаштиришга мажбур бўлдик", - дейди Александр Волков.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments