Latest news

08:42БАА Про лигаси. Эркинов 78 дақиқа ўйнаган баҳсда «Ал Ваҳда» йирик ғалабани қўлга киритди  0 08:16Ўзбекистон U-14 терма жамоаси «Ривожланиш кубоги» ғолиблигини қўлга киритди!   0 07:50Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади  4 07:24Суперлига. Бугун 7-тур баҳслари якунига етади  0 06:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал Сосьедад" 2:0   2 06:00АПЛ. "Астон Вилла" - "Ливерпуль" 3:3   0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" ғалабани қўлдан чиқарди  7 02:00ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабага эришди  18 01:41А Серия. "Фиорентина" ғалаба қозонди ва ҳозирча "Наполи"ни еврокубокларсиз қолдирмоқда  1 01:23МЮда анъанавий байрам бўлмайди. Нега?  0 00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  1 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  20 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  3

Александр Стоймирович — "Локомотив" таклифи, жароҳатлар, кўп жамоа алмаштириши ва янги клубида кимлар ёрдам бериши ҳақида News

Александр Стоймирович — "Локомотив" таклифи, жароҳатлар, кўп жамоа алмаштириши ва янги клубида кимлар ёрдам бериши ҳақида

Бу йил Суперлигага қайтган "Локомотив" янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда.

Жамоа таркиби кучайтирилишдан ташқари мураббийлар штаби ҳам янгича кўриниш олмоқда. Аввал хабар берганимиздек, "темирйўлчилар"ни сербиялик мутахассис Александр Стоймирович қабул қилиб олади. "Локомотив" Стоймирович учун Ўзбекистондаги тўртинчи жамоа бўлади. 

- Ўзбекистондаги 3та жамоа билан 3 хил натижа. Мавсум ҳали якунига етмади ва ОКМКда медаллар учун имконият бор. Умуман Олмалиқдаги биринчи мавсум аввалгиларидан фарқ қилдими?
- Яна бир мавсум деярли якунига етай деб қолди. Ўзбекистондаги учинчи мавсумим. Ҳар ҳолда енгил ўтгани йўқ. Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб бордик. Жароҳатлар, натижаларга келсак, жамоа 3та мусобақада ўйнашга истаймизми ёки йўқ қийналди. ОЧЛда ҳам осон бўлмаяпти. Футболда бундай вазиятлар бўлиб туради ва табиий қараш керак. Суперлиганинг сўнгги туридан сўнг мавсум муваффақиятли ёки аксинча ўтгани ҳақида тўлиқ хулоса қилиш мумкин.

- Ҳар мавсумда жамоа алмаштираётганингиз ниманинг белгиси?
- Бунга сабаб ўзимга бўлган янги чақирув, деб биламан. Мен бир жойда кўп ишласам ўсишдан тўхтаб қоламан. Инсон ўз ишидан қониқса, ривожланмайди. Менинг ўз мақсадим бор ва бу борада ҳаракат қиляпман.

- Мавсум охирига келиб ОКМК ва бошқа жамоаларда жароҳатлар, жисмоний ҳолатдаги камчиликлар юзага чиқа бошлади. Бу жараённи мавсумга тўғри тақсимламасликданми?
- Бошқа жамоаларда нима бўлаётганини гапиришни истамайман. Чунки бошқа жамоа мураббийига бу ҳақида фикр билдириш нотўғри. Уларда бунга масъул жавобгар шахслар бор. Бу муаммони чуқур ўрганиб чиқиш керак. Жароҳатлар ҳақида инструктор сифатида ўқитиш давомида кўп гапириб келаман.

 

- Сизнингча жисмоний юкламани қандай ва қайси пайтда бериш керак? Камайтириш ёки қўшиш жараёни қандай? Суперлигада қайси жамоа бу тарафлама яхши таассурот қолдирди?
- Ҳар бир жамоада ўзининг штаби бўлади ва бош мураббийи бор. Улар мақсад қўяди ва шу йўлда ҳаракат қилишади. Машғулотлар жараёни ишлаб чиқилади. "Сурхон" жамоаси жисмоний томонлама менга ёқди. Бу футболчиларнинг генетик, физик, специфик ҳолатига боғлиқ. Ўзбек футболига катта тезлик етишмайди. Спринтирлик сифатлар камлик қилади. Спринт  югуриш муҳим. Ҳар бир футболчи ўз позициясида қанча масофа босиб ўтганлиги каби факторлар бор. Бу жараённи ҳам таҳлил қилиш лозим.

- "Локомотив"да энди бошқа функцияда ишлайсиз яъни бош мураббий лавозимида.
- Клуб билан шартнома имзолашга яқин турибман. Аммо ҳали юз фоиз аниқ эмас.

- Атрофингизга қандай мутахассисларни жамлашни режалаштиргансиз?
- Жамоага келсам сербиялик ёрдамчим бўлади. Қолган мураббийлар ўзбеклар. Лекин ҳеч нарса аниқ бўлгани йўқ.

- Маълумки, Суперлигада мураббийдан Про лицензияси талаб қилинади. Сизда бу борада муаммо бўлмайдими?
- Менда Про лицензияси билан муаммо йўқ. Албатта, Про лицензиясини оламан.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика