Latest news

17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  3 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  2 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  4 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Манба: Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4

Александр Мочинов: "Сафардаги биринчи ғалаба жуда ҳам ёқимли" News

Александр Мочинов: "Сафардаги биринчи ғалаба жуда ҳам ёқимли"

"Андижон" - "Обод" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Мочинов ўз фикрларини билдирди.
"Андижон" жамоасини анчадан буён биламан. Бу жамоанинг мухлислари жуда ҳам машҳур. Бугун тенг ўйинда омад туфайли биз ғолиб бўлдик. Ўз шогирдларимга раҳмат айтаман. Бобур Зуҳриддиновнинг бугунги ғалабада жуда катта хиссаси бор. У ҳеч қаерга кетгани йўқ. Шунчаки у билан бирга жамоани бошқаришда давом этамиз.

Тўғри ҳаво жуда иссиқ эди, аммо жамоа ғалабага муносиб ўйин кўрсатди ва 3 очкони қўлга киритдик.

Сафардаги илк ғалаба? Биринчи ғалаба доим ёқимли. Бугун шогирдларим кўрсатмаларни 60 фоизга тўғри бажаришди. Футболда ҳеч қачон 100 фоиз аниқ ўйнамайди. "Обод"даги деярли барча футболчи билан олдин ишлаганман. Бизнинг бу йилги мақсадимиз олий лигада қолиш ва ўз ўрнига эга бўлиб олиш. Таркибдаги кўплаб ёшлар биринчи марта олий лигада ўйнашмоқда. Ёзда албатта таркибни кучайтирамиз. Аммо бу борада жуда эҳтиёт бўламиз. Ҳар бир ўйинчини яхшилаб танлаб оламиз", - дейди Мочинов.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика