Latest news

21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  272 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9

Александр Мочинов: Болаларнинг футболдан роҳат олиб ўйнашаётганлигидан хурсандман News

Александр Мочинов: Болаларнинг футболдан роҳат олиб ўйнашаётганлигидан хурсандман

“Бунёдкор”нинг ёшлар таркиби биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади.

Жамоа устози Александр Мочинов клубимиз расмий сайти учун биринчи давра якунлари борасида эксклюзив интервью берди.

- Шогирдларингиз билан биринчи даврани муваффақиятли якунлашингизнинг асосий омили нимада деб ўйлайсиз?

- Аввало, қўл остимдаги футболчилар бизнинг мақсадимиз қандай эканлигини ва унга қай тарзда эришиш мумкинлигини жуда яхши англаб етишди. Учрашувларга пухта ҳозирлик кўрилди, шогирдларим берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Асосий жамоада захирада қолиб, ўйин амалиётини йўқотиб қўймаслик мақсадидида ёшлар жамоамизга кўмаклашган футболчиларнинг хизмати беқиёс бўлди. Улар ёшларимиз сафига қўшилишганда шунчаки вақт ўтказиш учун эмас, балки ўзларининг бор маҳоратларини ишга солишди. Айнан улардан ёш йигитларимиз ҳақиқий профессионал футболчи қандай ҳусусиятларга эга бўлиш кераклигини ўрганишди.

- Жамоангизнинг қайси жиҳатлари Сизга маъқул келди?

- Болаларнинг учрашувлардан роҳат олиб ўйнашаётганлиги жудаям хурсанд қилмоқда. Жангавор руҳ, ғалаба сари интилиш ва албатта ўз ўйинидан аввало футболчиларимизнинг ўзлари роҳатланишаётгани ёқимли. Йигитларимизнинг ўсишаётгани шундоққина сезилиб турибди. Энг асосийси – мана шу!

- Биринчи давра мобайнида Сизни ранжитган омиллар ҳам борми?

- Тайёргарлик кўриш, учрашувларни ўтказиш борасидаги яратилган шароитлар борасида “Бунёдкор”даги имкониятлар катта. Шу боисдан ҳам футболчиларимиз идеал майдонларда тўп тепишга кўникиб қолишди. Бироқ, Фарғона водийсига уюштирган сафаримиз мобайнида нотекис майдонларда ҳаракат қилишимизга тўғри келди. Бу эса футболчиларнинг техник имкониятларини чеклаб қўйди. Умид қиламанки, вақти келиб ҳамма жойда идеал майдонлар яратилади.

- Рақиб жамоалардан кимлар Сизда яхши таассурот қолдирди?

- Шак-шубҳасиз “Локомотив”, шунингдек Бекободнинг “Металлург” ёшлари. Иккала жамоа ҳам жуда тартибли ва чиройли ўйин намойиш этади. Ҳар икки жамоа билан кечган ўйинларимиз биз учун осон ўтмади. “Пахтакор” ва “Бухоро” ёшларидан кўп нарсалар кутгандим. Бухороликларнинг ўйинлари ўта суст эмас, бироқ улар биринчи давра мобайнида атиги икки очко жамғаришгани ачинарли.

- Яқин орада қандай режалар бор?

- Футболчиларга 12 июлгача таътил элон қилганмиз. Шундан сўнг Тошкент ташқарисида қисқа муддатли йиғин ўтказишни режалаштириб турибмиз. 24 июндан бошлаб эса иккинчи даврага қаратилган сўнгги тайёргарлигимизни ўз қароргоҳимизда давом эттирамиз.

- Давралар оралиғида жамоа таркибида ўзгаришлар бўладими?

- Айтарли ўзгаришлар қилмоқчи эмасмиз. Ҳозирда жамоамиз ўзаги шакллантирилмоқда. Ўйлайманки, шу футболчилар эртанги “Бунёдкор”нинг етакчиларига айланишади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика