Latest news

02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  0 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  0 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  1 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  0 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  1 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0 23:55ЖЧ-2026 саралаш. Гонконг - Эрон 2:4  0 23:29Ўзбекистон МТЖнинг икки футболчиси Малига қарши ўртоқлик ўйинида Олимпия терма жамоасига ёрдам беради  5 23:01ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Афғонистон Осиё кубоги ғолибидан очко тортиб олди, Жанубий Корея рақибини тор-мор этди ва бошқа натижалар  9 22:45Жалолиддин Машарипов: "Олимпиадада қатнашиш Роналду билан бирга ўйнаш каби ҳамиша содир бўлавермайди. Бу ҳолат фақат менда бўлган"  40 22:36Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди"  26 22:00Туркманистон бош мураббийи: "Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ўйинга тўғри ёндашилса, бу жамоа Эронни мағлуб эта олади"  13

Александр Гейнрих — ЦСКАдаги хотиралари, Аббос Файзуллаев, МТЖ ва Жаҳон чемпионати ҳақида News

Александр Гейнрих — ЦСКАдаги хотиралари, Аббос Файзуллаев, МТЖ ва Жаҳон чемпионати ҳақида

Ўзбекистонлик футболчи, "Пахтакор" тарбияланувчиси Аббос Файзуллаев эндиликда расман ЦСКА аъзоси ҳисобланади.

Сир эмаски, "армиячилар" сафида ўз вақтида бир неча нафар ҳамюртларимиз турли даврларда тўп тепишнган. Улардан бири таниқли футболимиз юлдузи, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Гейнрих сайтимизга Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтишига муносабат билдирди. 


- 2002 йил "Пахтакор" сафида порлаб чиққан Гейнрих бир йил ўтиб ЦСКАда пайдо бўлди. Янги йил совғасини қандай қабул қилгансиз? ЦСКАдан қандай хотиралар қолган?

- ЦСКАдаги вақтларимни улкан тажриба орттирганман. Бу давр катта футболга кириб келишимда муҳим ўрин тутган. Ўша вақтда жуда ёш эдим. Қандай клубга келиб қолганимни тўлиқ тушунмасдим. Шунинг учун бўлса керак, тажриба ва тезлик етарли бўлмаган. Керакли кучим ҳам йўқ эди. Семакнинг майдонда қандай ишлашини кўрардим. Вагнер, Карвалью билан машғулотларда бирга ишлаб, базада яшар эдик. Ярошик билан бир хонада истиқомат қилганмиз. 

- Аббос Файзуллаевнинг ЦСКАга ўтиши қанчалик фойдали, деб ўйлайсиз? ЦСКА унинг учун трамполин бўлиши кимларга ва қандай омилларга боғлиқ?

- Аббос ЦСКАда ўзини кўрсатиши ва отилиб чиқиши кўп омилларга мос келиши керак. Тўғри унинг жуссаси кичкина. Кучи етарли эмас. Лекин биз юқори савияда ўйнаган кўплаб тезкор ва кичик футболчиларни биламиз. 

- Футболчи "Пахтакор" билан мавсум ўртасида хайрлашди ва Москва клубига бориб қўшилди. У вақтида қарор қабул қилдими ёки ҳали эрта эдими?

- Вақтлими ёки йўқ буни Аббос ҳал қилади. Агар у ўз кучига ишонса нима учун йўқ?

- Жаҳон чемпионати қуръаси бизга Эрон, Туркманистон, Гонгконг/Бутан каби жамоаларни тақдим қилди. Жаҳон чемпионатига чиқиш вақти келдими? Терма жамоа ҳақида сизнинг фикрларингиз қизиқ?

- Ўша вақт аллақачон келди. Мухлислар кутиб қолишди, биз жаҳон чемпионатига чиқишга мажбурмиз. Жонимизни тикиб бўлса ҳам, чиқишимиз керак. Мухлислар олдида қарздормиз. Мен Жаҳон чемпионатига чиқа олмадим ва шу сабаб мухлислар олдида қарздорман. Барча футбол мухлисларига салом йўллайман ва барчага омад тилайман. Мен энди терма  жамоа мухлиси сифатида қўллаб-қувватлайман. Омад. 

- Бугунги кунда нималар билан бандсиз? Қайси жамоада фаолият олиб боряпсиз?

- Тез орада барчасини билиб оласиз. 


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика