Latest news

10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  5 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   5 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  9

"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью News

"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью

De Telegraaf журналисти Марк Вервей "Манчестер Юнайтед" янги устозини суҳбатга тортди.

"16 майдан бошлаб "Манчестер Юнайтед" бош мураббийиман. Янги мавсумга тайёргарлик жараёнида кўп нарса рўй бериши керак. Масалан, мураббийлар штаби ва таркибни тайёрлаш. Мен бу жуда эҳтиёткорлик билан қилинишини хоҳлайман.

Роналду билан ишлашни интиқлик билан кутаман. У — барча ютуқлари ва жўшқинли эканлиги туфайли гигант. Албатта, мен унинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман. У клубнинг муҳим аъзоси бўлиб қолиши ва ажойиб статистикасини давом эттириши мумкин", – деди тен Хаг.

Скоулз, Невилл, Фердинанд ва уларнинг фикри ҳақида:

"Бунинг таъсири бор. Лекин, шу билан бирга, бу бизнинг кийиниш хонамиздаги ҳолатга таъсир қилмаслиги керак. Балки Премьер-лигада танқидлар кўпдир, чунки бу ўз-ўзидан анча катта мусобақа. Яхшиямки, бу билан шуғулланиш учун менда катта тажриба бор.

Мен ҳар бир футболчининг кўзига тик қарай оламан, бунга 100% аминман. Мен ҳар бир танловни онгли равишда қиламан. Жамоа мен учун ҳамма нарсадан устун. Бизга ғалаба қозониш учун энг кўп имконият берадиган ўйинчиларни танлайман.

Менда "Манчестер Юнайтед"дан воз кечиш ва қароргоҳи яхшироқ клубда ишлаш имконияти бор эди. Бироқ мен "Юнайтед"ни танладим. Бу ерда ҳал қилиниши керак бўлган баъзи муаммолар бор ва бу мен учун чақирув. Клуб ва мен бир тўлқинда сузамиз.

Менга WhatsApp орқали "Манчестер Юнайтед"нинг баъзи футболчиларидан "Клубга хуш келибсиз" деган бир нечта хабарлар келди".

Тимбер ва Антони хусусида:

"Менимча, Тимбер барча топ-клубларнинг диққат-эътиборида. Агар Антони кетса... бу "Аякс"га зарба бўлади, чунки ҳозирги таркибда унинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ".

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика