Latest news

16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  19 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  7 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19

"Алай" бош мураббийи: "Бунёдкор" "Барселона" сингари тўпни яхши назорат қилди. Ўзбекистон чемпионатида тезлик юқори" News

"Алай" бош мураббийи: "Бунёдкор" "Барселона" сингари тўпни яхши назорат қилди. Ўзбекистон чемпионатида тезлик юқори"

Қирғизистоннинг "Алай" жамоаси чемпионат баҳсларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон клубларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Наманганда "Навбаҳор" билан халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этган ўшликлар кеча Тошкентда "Бунёдкор" билан куч синашди. Албатта икки чемпионат жамоалари ўртасидаги фарқ сезилди ва якунда "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Биз эса мазкур учрашувдан сўнг "Алай" бош мураббийи Александр Бельдиновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


-  Александр Леонидович одатда бир поғона юқори жамоалар билан ўйинларда жамоанинг камчилиги кўзга ташланади. "Бунёдкор" билан ўйинда "Алай"нинг қайси хатоларини пайқадингиз? Учрашув қай даражада фойдали бўлди?

- "Бунёдкор" жамоасига таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Биз учун фойдали учрашув бўлди. Юқори даражадаги жамоаларга қарши ўйнаш доим ёқимли бўлган. Бунда жамоа кўпроқ тажриба орттиради, камчиликлар кўзга ташланади. Натижалар барчасини айтиб турибди. Шунинг учун бу борада ортиқча фикр билдирмаган бўлардим. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз ҳозирча бундай жамоалар билан рақобатлаша олмаймиз. Ўзбекистон чемпионатининг даражаси, тезлиги юқори. Бизда айнан шу нарса етишмаяпти. Тезкор қарор қабул қилиш, тўп билан муомала устида кўпроқ ишлашимиз кераклиги сезилди. Икки мамлакат футболида фарқ бор. 

- "Навбаҳор" билан баҳсда жамоангиз кам гол ўтказганди. Бугун эса акси кузатилди. Умуман олганда Намангандаги учрашувда нима ўхшади-ю, "Бунёдкор" билан баҳсда қайси режалар иш бермади?

-  Ҳа, Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйнадик. Сизга айтсам "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" икки хил услубдаги жамоалар ҳисобланади. "Бунёдкор" худди "Барселона" сингари тўпни назорат қилишни ёқтиради. Футболчилари яхши савияда. Шу боис тўпни  назорат қилиш биз учун қийин бўлди. Яна қайтараман Ўзбекистон чемпионати кучли. Барча учрашувлар шиддатли ўтади. 

- "Алай" таркибида Идрис Бикмайкин, Санжар Тўрақулов, Темур Талипов, Жамшид Қобулов каби футболчилар тўп тепмоқда. Улар ўзларидан қандай таассурот қолдиришяпти?

 - Уларда сифат борлигини кўрдим. Ушбу футболчилар чемпионатда бизга ёрдам беришларига ишонаман. 

- Яна қайси ўзбекистонлик футболчилар билан музокаралар кетмоқда?

- Бизда трансфер ойнаси 28 июль куни ёпилади. Бунга қадар айрим чизиқларни кучайтириб олишга ҳаракат қиламиз. Селекция ишлари давом этмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика