Latest news

19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  2 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  7 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  4 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  26 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  5 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  34 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  7

"Ал Насср" бош мураббийи Руи Виториа: "Мени кўпроқ жамоамнинг рақибга имкон қолдирмагани хурсанд қилди" News

"Ал Насср" бош мураббийи Руи Виториа: "Мени кўпроқ жамоамнинг рақибга имкон қолдирмагани хурсанд қилди"

Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳсида Саудия Арабистонининг икки клуби ўзаро кураш олиб борди.

Бунда "Ал Насср" "Ал Таавон"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Ал Насср" бош мураббийи Руи Виториа қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик. Жуда қийин баҳс бўлди. Рақиб жамоа ҳам Саудия Арабистони мамлакатидан бўлгани боис "Ал Таавон"ни ўрганиш қийин кечмади. Битта миллий чемпионатда ўйнаганимиз туфайли иккала жамоа ҳам бир-бирини яхши билади. "Ал Таавон" ҳимояда яхши ўйнашини билардик, шу боис уларнинг ожиз томонини топиш осон бўлмади. Лекин якунда ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олдик ва энди навбатдаги беллашув ҳақида ўйлаймиз.


- Бу йилги мусобақанинг 1/8 финал ўйинлари кўтаринки руҳда кечди. Аксар беллашувларда ғолиб номи охирги дақиқаларда аниқ бўлди. Жамоангиз иштирокидаги баҳсда 75-дақиқага келиб ҳам ҳисоб очилмаганди. Шундай пайт сизда ютқазиб қўйсак-чи деган хавотир бўлдими? 

- Шуни айтишим мумкин, учрашув олдидан бу ҳақда сира ўйламайсиз. Сизни фақат жамоангиз қандай ҳаракат қилиши ва нима натижа кўрсатиши қизиқтиради. Ҳа, биз ҳужумкор футболни мақсад қилгандик ва ҳар бир футболчига эҳтиёткорликни унутиб қўйманглар деб алоҳида уқтириб чиқдик. Вазият назоратимиз остида бўлди, тўп билан ҳам кўпроқ муомала қилдик ва рақибга гол уриш имкони бермадик. Тўғри, ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди, бироқ бундай ўйинларда футболчилар савияси ҳамда тўғри белгиланган тактика кўп нарсани ҳал қилади. Мени кўпроқ жамоамнинг рақибга имкон қолдирмагани хурсанд қилди.


- Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ ОЧЛда кетма-кет 10-учрашувда гол урди. Унинг ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз? 

- Ҳамма яхши биладики, Ҳамдаллаҳ жуда кучли ўйинчи. Лекин мен кўпинча фақат бир футболчи ҳақида эмас, балки бутун жамоа тўғрисида гапиришни маъқул кўраман. Чунки қайси футболчи гол урмасин, ҳатто битта гол орқасида ҳам жамоанинг катта меҳнати ётади. Биз бу ҳужумчининг ҳаракатидан хурсандмиз, аммо бошқа футболчилар ҳам астойдил ҳаракат қилмоқда. 


- Аввало жамоангиз кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ғарб минтақасида чорак финалнинг барча тўрт иштирокчиси маълум бўлди. Кейинги босқичда қайси жамоа билан тушишни хоҳламайсиз? 

ғ (Кулиб) Кутилган савол, бироқ мен ҳозирча бу ҳақда аниқ бир гап айта олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, чорак финалга чиққан барча тўрт жамоа финалда ўйнашга лойиқ ва биз ҳал қилувчи баҳсга йўл олиш учун яна иккита беллашувда зафар қучишимизга тўғри келади. Эртага қуръа ташланади ва шундан кейин навбатдаги рақибимиз ким эканлигини билиб оламиз. Яна шуни айтишим мумкин, буёғига ўйинлар янаям қийин ўтади, кураш кўп бўлади.

P.S. Хабарингиз бор, бугун Тошкент вақти билан 13:00да ОЧЛ чорак финалига қуръа ташланди ва "Ал Насср" кейинги баҳсни яна бир ҳамюрти "Ал Аҳли"га қарши 30 сентябрь куни ўтказадиган бўлди. "Пахтакор" эса шу куни "Персеполис" билан кураш олиб боради.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика