Latest news

11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  45 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3

"Ал Ҳилол"га қарши баҳс Намангандаги стадионда монитор орқали намойиш қилинмайдиган бўлди – "Навбаҳор" ПФК News

"Ал Ҳилол"га қарши баҳс Намангандаги стадионда монитор орқали намойиш қилинмайдиган бўлди – "Навбаҳор" ПФК

"Навбаҳор" клуби матбуот хизмати режалар бироз ўзгарганини расман маълум қилди.

Бироз аввал, клуб "Ал Ҳилол"га қарши ўйин Намангандаги стадионда монитор орқали намойиш қилинишини маълум қилганди. Бироқ, баъзи муаммолар сабаб учрашув монитор орқали намойиш қилинмайдиган бўлди. 

"Аввалроқ, клубимизнинг расмий телеграм канали орқали жамоамизнинг эртага “Ал-Ҳилол”га қарши кечадиган баҳсини “Марказий” стадионидаги катта мониторда жонли эфирда намойиш этиш режалаштирилаётгани ва бу борада ишлар олиб борилаётгани тўғрисида хабар берилганди.   

Аммо, учрашув видеоёзувини Саудия Арабистонидан олишда қийинчиликлар юз бериши, ўйин трансляцияси борасида айрим техник муаммолар юзага келганлиги, қолаверса, ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00 да намойиш этилиши, бу эса кўпчилик мухлисларга қийинчилик туғдиришини инобатга олган ҳолда, мазкур ўйин “Марказий” стадионидаги катта мониторда жонли эфирда намойиш этилмайдиган бўлди", -дейилади "Навбаҳор" ПФК берган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Ҳилол” – “Навбаҳор” ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.

"Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" ўйини Намангандаги стадионда монитор орқали намойиш қилинади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика