UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  1 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  2 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  3 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  15 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0

"Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" ўйини Намангандаги стадионда монитор орқали намойиш қилинади Янгиликлар

"Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" ўйини Намангандаги стадионда монитор орқали намойиш қилинади

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" эртага Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсларни бошлайди ва илк ўйинини сафарда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши ўтказади.

"Мазкур учрашувга қизиқиш юқорилиги, қолаверса, наманганлик мухлисларнинг талаб ҳамда истакларига биноан Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, клуб раҳбарияти ташаббуси билан "Навбаҳор" уй учрашувларини ўтказадиган "Марказий" стадионидаги катта мониторда "Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" ўйинини жонли эфирда намойиш этиш режалаштирилмоқда ва бу борада ишлар олиб борилмоқда. 

Севимли жамоамизни масофадан қўллаб-қувватлашга аҳд қилган мухлисларни эртага "Марказий" стадионига таклиф этамиз", – дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Ҳилол" – "Навбаҳор" баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика