Latest news

13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  3 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  16 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  4 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  69 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  34 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  19 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  7

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Эртага бизга осон бўлмайди" News

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Эртага бизга осон бўлмайди"

"Навбаҳор" ҳамда "Ал Ҳилол" ўртасида ўтказиладиган ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур ўйинидан аввал меҳмон жамоа устози Жорже Жезуш матбуот анжуманида иштирок этди.

– Жамоанинг бўлажак ўйинга тайёргарлиги қандай бўлди?

– Ҳар бир учрашувга бўлганидек, ушбу баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўрдик. Боиси, бу ўйин одатий жиддий беллашувлар каби юқори аҳамиятга эга бўлгани учун тайёргарлик жиддий бўлди.

– Саудиядаги баҳсда “Навбаҳор” жамоангизга жиддий қаршилик кўрсатган эди. Бўлажак ўйиндан нималар кутяпсиз ҳамда “Навбаҳор”ни қанчалик ўргандингиз?

– Хабарингиз бор, эртанги учрашувда гуруҳимизнинг иккита энг кучли жамоалари тўқнаш келади ва бу ўйин мухлисларга ҳам қизиқ бўлади. Шунинг учун эртага бизга осон бўлмайди, деб ўйлайман.

­– Неймарнинг жароҳат олгани жамоанинг ички чемпионат ҳамда ОЧЛ ўйинларидаги натижаларига қанчалик таъсир ўтказмоқда?

– Неймар бизнинг муҳим футболчимиз. Афсуски, ҳозир у сафимизда йўқ. Неймар нафақат эртанги, балки, кейинги кўплаб баҳсларда бизга ёрдам бера олмайди ва кўпроқ муддатга сафдан чиққан. Лекин шундай бўлсада, жамоа Неймарсиз ҳам ўйнай олади, деб ўйлайман.

– Эртанги ўйинда “Ал-Ҳилол” легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланадими ёки маҳаллий футболчиларга кўпроқ  урғу бериладими?

– Жамоамизнинг тақвими жуда ҳам тиғиз. Шу боис, бизда шундай ҳолатлар бўляптики, баъзида ротацияларни амалга оширишга  мажбур бўляпмиз. Эртанги учрашувда қандай таркибда ўйнашимизни ўйин вақтида билиб оласиз.

– “Навбаҳор”нинг айни пайтдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз ҳамда ҳамкасбингиз Ўткир Юсупов ҳақида қандай фикрдасиз?

Яссин Буну: – Аввало дарвозабон ҳақида гапирадиган бўлсам, Саудиядаги ўйинда Ўткир Юсупов менда жуда яхши таассурот қолдирган эди. Билишимча, у яхши дарвозабон. “Навбаҳор”га келсак, эртанги рақибимиз ҳам яхши шаклланган жамоа.

Менимча, эртага жиддий қаршиликка учраймиз. Наманганга келганимдан ва эртанги ўйинда иштирок этишимдан жуда хурсандма

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика