Latest news

18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  0 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0

"Ал Файсали" бош мураббийи: "Насаф" кейинги босқичга чиқишга арзийдиган жамоа" News

"Ал Файсали" бош мураббийи: "Насаф" кейинги босқичга чиқишга арзийдиган жамоа"

"Насаф" ҳамда "Ал Файсали" ўртасида ўтказилган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинидан (3:1) кейин меҳмон жамоа устози Аҳмад Ҳайел матбуот анжуманида иштирок этди.

Аҳмад Ҳайел: "Бугунги баҳс учун футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Биринчи бўлимни ғалаба билан якунладик. Биринчи таймдан кўнглим тўлди. Иккинчи бўлимнинг бошида иккита гол ўтказиб юбордик ва бу футболчиларимнинг мотивациясига таъсир қилди. Қайтишга ҳаракат қилдик, устунликка ҳам эришдик. Пенальтидан фойдалана олмадик. Умуман олганда, жамоамнинг ўйинидан қониқдим, натижада эмас".

- "Ал Файсали"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бугунги баҳсдан сўнг имкониятларимиз бироз пасайди. Миллий чемпионат ва ОЧЛда ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз. Ушбу мусобақа гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини қолди ва унда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг сўнгги баҳсимиз бўлмаслиги мумкин. Бироқ бундан кейин бор эътиборни миллий чемпионатимизга қаратсак керак.

- Ўйиндан олдин меҳмон жамоа вакиллари ўзгача ўйин кўрсатишлари ҳақида айтишганди, бугун ўша ўйинни намойиш эта олишдими?

- Биринчи ўйинимиздан фарқли равишда бугун бошқача тактика танлаган эдик. Режамиз - ҳимоявий ўйинга эътибор бериб, қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Иккинчи бўлимда режаларимиз бузилиб кетди. Рақибнинг иккита голидан сўнг олдинга ўтишга мажбур бўлдик.

- "Ал Садд" "Шаржа"ни мағлуб этди. Гуруҳдаги интрига сақланиб қолди. Сўнгги тур олдидан кейинги босқичга чиқиши мумкин бўлга жамоа номини айта оласизми?

- Ўйин бўйича қарайдиган бўлсак, "Насаф" жуда яхши номзод. Улар бунга арзийди.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика