Latest news

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Акром Комилов: "Мураббийимиз бизга фақат ҳужумкор ўйин кўрсатишимизни таъкидлайди" News

Акром Комилов: "Мураббийимиз бизга фақат ҳужумкор ўйин кўрсатишимизни таъкидлайди"

Эртага Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сафарда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу баҳс олдидан "Бунёдкор" клуби футболчиси Акром Комилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор" жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашув мухлислар боп бўлишини олдиндан айтиш мумкин. Иккала жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлиши аниқ ва ҳар икки жамоа ҳам очко олиш учун баҳс олиб боради. "Навбаҳор" жамоаси ҳозир қандай ўйин кўрсатаётганини барча билади. Биз бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Тўғри, эртанги кунги рақибларимизни мухлислар қўллаб-қувватлашади. 

Лекин, биз бунга эътибор қаратмаймиз. Худдики бу мухлислар бизни қўллаб-қувватлаётгандек ҳис қиламиз. Мураббийимиз бизга фақат ҳужумкор ўйин кўрсатишимизни таъкидлайди. Қайсидир вазиятда ҳимояланамиз, қайсидир вазиятда ҳужумга чиқамиз. Ўйинга қараб мослашамиз. Ўйинни биз бошқаришимизни хоҳлаймиз. Шунинг учун ҳам эртанги ўйинда ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", - дейди Акром Комилов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика