Latest news

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  126 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Акрам Комилов: “Осиё чемпионатида бизга омад етишмади” News

Акрам Комилов: “Осиё чемпионатида бизга омад етишмади”

Қатардаги осиё чемпионати биз учун якунига етди. Вакилларимиз ортга қайтиб келди.

 “Бунёдкор” футболчилари эса Доҳадан тўғри, БААга яна ўз клуби ихтиёрига жўнаб кетди. Ёшлар терма жамоамизнинг Қатар майдонларида ўтказган учта ўйинида ҳам тўлиқ харакат қилган Акрам Комиловдан осиё чемпионати ҳақида фикрларини сўрадик. 

- Минг афсуски олдимизга қўйилган вазифасини уддалай олмадик. Бундан жуда қайғудамиз. Бемалол айта оламанки, биз бундан ориғига лойиқ эдик. Қандай бўлмасин олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, Риога боришни жуда-жуда истагандик. Аммо биз ўйлагандек бўлиб чиқмади - дея гап бошлади Акрам Комилов.


- Жамоамиз жуда кучли кўринишда бўлиб, шу билан бирга аҳил ва иноқ эди. Менимча энди бундай жамоа бошқа бўлмаса ҳам керак. Ишонинг бизга фақатгина омад етишмади. Ғолиблик руҳияти етишмади. Ҳар бир учрашувга чиқишдан олдин халқимизни ўйлаб, уларга хурсандчилик улашишни истагандик. Ватан жамоасини муносиб равишда ҳимоя қилиш бурчимиз эканлигини жуда яхши тушунамиз. 

- Гуруҳдаги рақибларимиз – Жанубий Корея билан Ироқ терма жамоаси менимча олимпиада йўлланмасини қўлга киритса керак. Сабаби улар кучли. 

- Ўзимга келадиган бўлсак, ўйинимдан қониқмадим. Келгусида ўз устимда янада жиддий тер тўкишим кераклигини яхши тушунаман. Осиё чемпионати яхшигина тажриба берди. Муносиб баҳони мураббийлар беради. 


- Фурсатдан фойдаланиб, турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган юртдошларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Айниқса жамоага Қатарда тинимсиз равишда далда берган ишқибозларимизга раҳмат.  

- Осиё чемпионатидан сўнг яна йиғинга киришдик. Эндиликда “Бунёдкор” билан бўлажак мавсумга тайёргарликни бошлаймиз. Дам олишсиз яна йиғинга қўшилиш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Айни ўйнайдиган, чарчамайдиган пайтимизку. Аксинча севимли машғулотим билан шуғулланиб роҳатланаман - дейди "Бунёдкор" ҳимоячиси. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика