Latest news

10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  3 10:24Мусиала операция қилинди  3 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1

Акмал Турсунбоев: «Ўтказиб юборилган голларда доим дарвозабоннинг ҳам айби бўлади» News

Акмал Турсунбоев: «Ўтказиб юборилган голларда доим дарвозабоннинг ҳам айби бўлади»

«Бухоро» - «Андижон» учрашувида ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юборган Акмал Турсунбоевдан ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

Гарчи Турсунбоевнинг йирик мағлубиятдан кейин кайфияти тушкун бўлишига қарамай, ўзини профессионалларча тутиб, мухлислар учун ўз фикрларини билдириб ўтди. Бунинг учун Акмалга қойил қолдик.

- Тўғриси, бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин аниқ бир нарса дейиш қийин. Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Бухорога имкон қадар ютқазмаслик мақсадида келгандик. Рақиб жамоа таркибида тажрибали футболчилар кўп. Уларда ўйин савияси ҳам яхши даражада эканлигини айтган бўлардим.

- Бизда ҳам бир қатор голли вазиятлар бўлди. Аммо улардан оқилона фойдалана олмадик. Ўйиндан олдин жамоадошларимга айтгандим, менга жуда кўп иш бўлишини.

- Ўтказиб юборилган голларга келадиган бўлсак. Менимча ҳаммасини қайтариш мумкин эди. Биласизми ҳар доим ўтказиб юборилган голларда дарвозабонлар барибир айбдор бўлади. Шу боис мен ҳам қайсидир маънода «Бухоро» билан ўйиндаги голларда ўзимни айбдор ҳис қиламан. Ҳимоячилар ҳақида гапириш нотўғри. Улар ҳам имкон қадар харакат қилди. Мағлубиятга бутун жамоа айбдор деган бўлардим, - дейди Турсунбоев.

«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика