Latest news

23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  0 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  3 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  69 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  10 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  8 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2

Акмал Турсунбоев: “Навбаҳор”га мени Илҳом Мўминжонов таклиф қилди” News

Акмал Турсунбоев: “Навбаҳор”га мени Илҳом Мўминжонов таклиф қилди”

Андижоннинг “Андижон” клуби олий лигадан тушиб кетганидан сўнг жамоа дарвозасини ҳимоя қилган Акмал Турсунбоев Тошкентнинг “Обод” клубида қишки йиғин тайёргарликларини олиб бораётган эди.

Аммо янги йилдан сўнг Турсунбоев Наманганнинг “Навбаҳор” клуби йиғинига келиб қўшилди.

“Андижон” жамоасидан кетганимдан сўнг Тошкентнинг “Обод” клуби мени ўз сафига жалб қилди. Қишки йиғиннинг биринчи қисмида ушбу жамоа билан машғулотларда иштирок этдим. Клуб рахбариятлари менга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Аммо мен бир йиллик битимга имзо чекишимни билдирдим. Хуллас, ушбу вариант амалга ошмади. Чунки мен уларга фақат 1 йиллик шартномага имзо чекишимни айтдим. Улар эса мен билан камида 2 йиллик келишувга эришмоқчи эди.

“Обод” жамоаси рахбариятлари мени тўғри тушунишди, фаолиятимда омад тилашди. “Навбаҳор” клубига эса мени Илҳом Мўминжонов таклиф қилди. Кўпчилик билса керак, Мўминжонов билан “Пахтакор”да бирга ишлаганман. Ушбу мураббий қандайлигини яхши биламан. “Навбаҳор” жамоаси олдига яхши ўринларни қўлга кириш вазифаси қўйилган. Насиб қилса ушбу вазифани уддалаймиз деган умиддаман”, - дейди "Андижон" клуби собиқ дарвозабони Акмал Турсунбоев.

Жаҳонгир Сотволдиев


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика