Latest news

22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  0 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  7 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 3:1 (матнли трансляция)  147 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  6 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  8 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0

Акмал Шораҳмедов: “Кучли жамоаларга қарши майдонда ҳақиқий кураш бўлади” News

Акмал Шораҳмедов: “Кучли жамоаларга қарши майдонда ҳақиқий кураш бўлади”

“Бунёдкор” жамоаси ўз уйида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди ва кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдан сўнг “қалдирғочлар” ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Чемпионатдаги ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз учун ушбу учрашув жуда ҳам муҳим эди. Қаршида “Насаф” жамоаси билан дуранг қайд этганмиз. Шунинг учун ҳам ушбу баҳс 6 очкога тенг бўлди. Биз сўнгги ўйинларимизни у қадар яхши ўтказмаётган эдик. Шу сабабдан “Насаф”ни мағлуб этиб руҳан ўзимизга келиб олишимиз керак эди. “Насаф” ҳам кучли жамоа, кейинги учрашувларда уларга омад тилайман.

Чемпионатимизда бироз муддат танаффус бўлганлиги сабабли ўйин ритмидан чиқиб кетгандик. Барча “Бунёдкор” майдони оғир эканлигини билади. Шу боисдан кўп футболчилар жароҳат олишмоқда. Кучли жамоаларга қарши майдонда ҳақиқий кураш бўлади. Энг асосийси натижа”, - дейди “Бунёдкор” жамоаси ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов.  

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика