Latest news

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайлашди  0 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  1 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  12 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик" News

Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"

Навойининг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг 19-турида Урганчда "Хоразм" меҳмони бўлди (1:0).

 Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов фикрларини билдириб ўтди.


"ОКМК билан ўйиндан кейин Хоразмгача узоқ йўлни босиб ўтдик. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини маромига келтириш қийин бўлди. Шунга қарамай футболчилар борларини берди, уларга раҳмат айтмоқчиман. 2-3 нафар футболчиларимиз Шоҳруз Норхонов, Ислом Кенжабоев бугун иштирок эта олишмади. Бундан ташқари яна айрим футболчилардан фойдалана олмадик. Йигитлар йўқотишларнинг ўрнини билинтиришмади.

Биринчи бўлимда 3-4 та голли вазият яратдик, лекин якуний нуқтада қийналдик. Навоийдан келган мухлисларга ҳам раҳмат айтмоқчиман",- дейди Акмал Рустамов. 


- Суперлига тарихида биринчи маротаба сунъий майдонда учрашув бўлиб ўтди. Майдон борасида фикрингиз қандай?

- "Хоразм"да сунъий майдон эканлигидан хабаримиз бор эди. Ўзимизда Навоий академияси майдонида Туркиядан келтирилган сунъий майдонда машғулот ўтказишга улгурдик. Бунинг учун академия раҳбарларига раҳмат айтаман. Ўйинда бошқача юклама бўлди. Сунъий қопламада барибир қийин. 

- Ўйин давомида вақт чўзишлар нимадан келиб чиқяпти?

- Тўғри тушунишингизни сўрайман. Улар атайлаб қилмаяпти. Ўйинлар орасида вақт кам. 1 кун йўлга, 2 кун машғулотга сарф қилинмоқда. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатида толиқиш бор. Бу менимча ҳамма жамоада юз бераётган ҳолат. Чарчоқ шундан келиб чиқмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика