Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  8 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  21 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз" News

Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало бутун Навоий халқини ва мухлисларимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Ўтган тур "Сурхон" билан бўлган қийин учрашувдан сўнг тезда тикланиб бу баҳсга эътиборимизни қаратдик. Йигитларга раҳмат, ҳамма бор кучи билан ўйнаб ғалаба қозондик. "Бухоро"ни ўрганиб чиққандик, рақибнинг узун узатмалар билан ўйнашига тайёр эдик.

-  Охирги икки турдан бери Шаҳзод Раҳматуллаев барвақт захирага олинаётгандек.

- Бу тактика билан боғлиқ. Ҳозирги футболда айниқса марказий ярим ҳимоячилар катта ҳажмдаги ишни бажаради. Бу тоифадаги футболчилар 60-70 дақиқа ўйнаб, толиқиб қолишади. Бир ойлик танаффусда биз кўпроқ ўртани кучайтиришга ҳаракат қилдик. Шу боис ҳам Шаҳзод чарчаб қолгани учун бирмунча эрта захирага оляпмиз.

- Уйда ҳимоявий ўйин кўряпмиз. Бу ғалати эмасми?

- Учрашувни мухлис сифатида томоша қилганлар шундай ўйлаши мумкин. Лекин биз бир тўхтамга келиш учун маълум тактика устида иш олиб борамиз. Қайси томонимиз кучли бўлса, шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир Европада ҳам топ клублар рақибни иккинчи ҳудудда кутиб қарши ҳужум бўйича ўйнаяпти. Биринчи таймда 7-8та имкониятга эга бўлиб битта гол урдик. Тўғри, иккинчи бўлимда вазият кам бўлгандир, лекин ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнамасак бўлмасди.

- Ўйиннинг охирги дақиқаларида захирадан футболчи майдонга тушишга тайёр турибди, лекин футболчилар тўпни майдон ташқарисига тепиб юбормасдан ҳужумга ўтишяпти. Захирадан тушиши керак бўлган ўйинчи эса қараб қоляпти. Ундан кўра тўпни тепиб юбориб ўша футболчининг майдонга тушишига имкон берган яхшимасми?

- Жамоа ҳужумга ўтганда ҳамманинг ўй-хаёли гол уришда бўлади. Бу ўринда ҳеч ким тўпни шунчаки тепиб юбормайди. Буни тўғри қабул қилиш керак, балки ўша вазият гол билан якунланиб қолса-чи.

- Бугун жамоангиз 4-3-2-1 схемасида ўйнади. Ҳаммаси яхши кўринди, фақат охирги пасни беришда камчиликлар кузатиляпти. Бу нима билан боғлиқ? 

- Бу саволни кўп мухлислар бермоқда. Жамоамизда уч нафар янги футболчи бор ва бугун уларнинг учаласи ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Булар - Ислом Кенжабоев, Шоҳрўз Норхонов ва Асрор Ғофуров. Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Янги футболчилар жамоага тўлиқ киришиб кетганидан кейин ҳаммаси яхши бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика