Latest news

23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  24 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  3 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  10 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7

"Аҳволимиз яхши, фақат чўкяпмиз..." News

"Аҳволимиз яхши, фақат чўкяпмиз..."

Токио ёзги Олимпия ўйинларининг олтинчи куни давом этмоқда.

Мусобақалар якунига қадар 10 кун бор, бироқ бизни асосий умидларимиз сифатида кўрилган бокс терма жамоамизнинг тўрт нафари мусобақа билан хайрлашиб бўлди. Мусобақаларнинг илк даврасидан сўнг Санжар Турсунов ва Миразиз Мирзаҳалилов турнирни тарк этган бўлса, Фанат Қаҳрамонов ва Дилшодбек Рўзметов иккинчи даврадан сўнг турнир билан хайрлашди. Барча Токиода Риодаги натижаларни такрорлашимиз қийинлиги ҳақида айтишганди, бироқ бу даражада ёмон натижа бўлишини ҳеч ким кутмаганди.

Нега бундай бўлмоқда?

1. Жисмоний ҳолат яхши эмаслиги:

 Ўзбек боксчиларининг жангларидан кўриб турибдики, боксчиларимизнинг жисмоний ҳолати мукаммал ҳолатда эмас. Буни Фанат Қаҳрамонов, Санжар Турсуновда яққол кўринмоқда. Жангнинг дастлабки раундларидан сўнг "ўчиб" қолишмоқда.

2. Ўқув-йиғин машғулотлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани.

Қозоғистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Турсингали Эдилов қозоқларнинг омадсизларига асосий сабаб сифатида ҳаддан ташқари ортиқча ўқув-йиғин машғулотлар эканлигини айтганди. Бу ҳолат бизда ҳам содир бўлди. Битта машғулотдан сўнг, кейингиси бошланди, кейин яна... Бу ҳолат спортчиларни зериктириб қўйиши аниқ. 

Спортчиларимиз якка тартибда ҳам шуғулланиб туришлари лозим эди деб ўйлайман...

3. Таркибни танлашдаги хатоликлар: 

Кўпчилик танқид қилган вазнлар: -75, -63, -91 кг вазнлар аввалдан таҳмин қилинганидек ўзларига берилган имкониятдан фойдалана олишмади. Тўлқин Қиличевга бу борада жуда кўп саволлар берилди. Унинг жавоби битта: Уларнинг рейтинги баланд ва шу сабабли қуръа уларга омадли келади деганди. Шу ўриндда иккита савол туғилади! Агар бошқа боксчиларга имкон бермаса, қандай қилиб рейтинг очко тўплашади? Кейин рейтинги баланд деб олиб кетилган боксчиларимиз, барибир илк давралардан кучли боксчиларга тушиб қолдику!

4. Руҳий томондан яхши тайёрланмаганлиги:

Ҳозирги даврда психолиг атамаси спортда жуда муҳим ҳисобланади. Барча ташкилотларда шундай лавозим жорий этилган. Бироқ бокс терма жамоасининг шахсий психолиги йўқ! Қандай қилиб? 

Терма жамоамиз мураббийларидан бири Фаррух Қиличев Дилшодбек Рўзметовнинг мағлубиятига асосий сабабларидан бири боксчимизнинг биринчи раунддан сўнг руҳий аҳволи ёмонлашгани ва шу сабабли жангнинг қолган қисмида яхши ҳаракат қилмаганини айтди. Шунча штабга жой топилганида, психологга жой топилмаслиги ғалатироқ... Мураббийларга бу ҳақида ҳам савол берилганди. Жавоб оддий! Ҳеч бир психолиг мураббийдан яхшироқ руҳиятини кўтара олмайди. Лекин у замонлар ўтиб кетгандек. Ривожланишни истасак, янгиликлар қилишдан қўрқмаслик керак.

5. Спортчиларимиз ҳаддан ташқари ўзларига ишониб юборишди

Бу ҳам бир катта сабаб. Сўнгги йилдаги омадли юришларидан сўнг боксчиларимиз ўзларини енгилмасдек ҳис қилишни бошлашди, назаримда. Ўзига ишониш яхши, бироқ рақибни менсимаслик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Фанат Қаҳрамонов бугунги жангда ўзига ҳаддан ташқари ишониб юборди ва қўлини тушириб жанг қилди. Оқибатда эса...

Нима бўлган тақдирда ҳам терма жамоамизга охирга қадар ишонишда давом этамиз!

Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика