Latest news

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Аҳад Юсупов: "Локомотив" кейинги йил ҳам чемпион бўлишга ҳаракат қилади" News

Аҳад Юсупов: "Локомотив" кейинги йил ҳам чемпион бўлишга ҳаракат қилади"

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати учинчи финалидан сўнг "Локомотив" устози Аҳад Юсупов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Финалда ғолиб бўлиш учун учта ютуқни қўлга киритиш лозим эди, шунинг учун ҳам биз айнан учта ўйинга тайёргарлик кўрдик.

Биринчи ўйин бироз қийин кечди, буни ҳисобни ўзи ҳам айтиб турибди - 3:1. Кучсиз жамоа финалгача етиб кела олмайди, шунинг учун ҳам йигитлар дастлабки бахсда қийналишди. Ўша куни ҳар иккала жамоанинг имкониятлари тенг эди, аммо биз яратилган вазиятлардан яхшироқ фойдаландик.

Иккинчи ўйинда ҳаммаси олдиндан тузилган режа бўйича давом этди, танлаган тактикамиз самарали иш берди ва биз ишончли ғалабани қўлга киритдик.

Ҳал қилувчи учинчи ўйинда эса футзалчиларимиз учрашувдан олдин ғалабага ишониб юборишди, олдинги икки беллашувдаги ғалаба ҳам хотиржамликка берилишимизга сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам бу ўйинга руҳан тайёр бўла олмадик. Учинчи ўйиннинг бошида ва охирги дақиқаларида ҳотиржамликка берилдик, чунки, паркетда ҳаракат қилаётган ўйинчиларимиз тушуниб туришибдики, биз чемпионликка жуда ва жуда яқин турибмиз. Бу эса ҳотиржамликнинг асосий сабабчиси бўлди. Бундан ташқари, бу ўйинда рақибларимизга омад ҳам етишмади.

Биз чемпион бўлдик ва бу ғолиблик билан “Локомотив” жамоасининг барча мухлисларини чин қалбимдан табриклайман. Насиб қилса, кейинги йил ҳам чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз

Бизга ушбу чемпионликни қўлга киритишимизда бош ҳомийимиз - Ўзбекистон Темир Йўллари ДАТК жудаям катта. Рахбариятимизга футзалчилар ва мураббийлар штаби номидан ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман, - дейди Аҳад Юсупов”, - дейди Аҳад Юсупов.


Толибжон Қосимов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика