Latest news

01:55"Байер" Германия кубоги финалида "Кайзерслаутерн"ни мағлубиятга учратиб, яна бир совринни ўзиники қилди!  0 00:58"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради  3 00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  17 00:00Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  30 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  17 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  15 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  10 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  4 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  75 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  64 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2

АГМКга ўтиш, "Локомотив"га рад жавоб, Россиянинг таклифи ва мақсадлар - Алишер Жалилов билан интервью News

АГМКга ўтиш, "Локомотив"га рад жавоб, Россиянинг таклифи ва мақсадлар - Алишер Жалилов билан интервью

2022 йилги қишки трансферлар ойнаси бир қатор янги номларни омма эътиборига тақдим қилмоқда

Хусусан, Олмалиқнинг АГМК жамоаси кетганларнинг ўрнини муносиб тўлдиряпти. Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасидаги ўйинлари билан танилган Алишер Жалилов ушбу мавсумда Миржалол Қосимов қўл остида тўп тепади. Ярим ҳимоячининг чемпионатимизга келиши аввалроқ юз бериши мумкин эди. Бир неча йил олдин Тошкентнинг "Локомотив" клуби унга оғиз солиб кўрганди. Биз шу ва бошқа саволлар билан Алишер Жалиловни суҳбатга чорладик. 

- Ўзбек клубида кўриб турганимиздан хурсандмиз. АГМКга ўтишингиз қандай юз берди?

- Очиғини айтсам барчаси тезда бўлиб кетди. АГМК жамоаси билан бир йил олдин ОЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келган эдик. Ўшанда клуб ҳақида етарлича маълумотларга эга бўлгандим. 

- Олмалиқликлар сафига қўшилишингизда кимлар кўмакчи бўлди? Шундай ҳолатлар бўладики, мураббий бунда муҳим рол ўйнайди, айрим вазиятларда эса агентлар...

- АГМКга келишимда Баҳодир Мирзаев ва Даврон Мирзаев ёрдам беришди. Бош мураббий улар орқали менга қизиқиш билдирганлигини айтишди. Янги жамоадалигимдан хурсандман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечади. Айни пайтда тезроқ мослашишга ҳаракат қилмоқдаман. Бунда жамоадошларим ёрдам беряпти. Уларга раҳмат айтаман. 

- Нима деб ўйлайсиз, балки айнан ўтган йилги ОЧЛдаги тўқнашувдан кейин АГМКда сизни қўлга киритиш истаги пайдо бўлгандир...

- Бўлиши мумкин. ОЧЛдан кейин режаларимга ўзгартириш киритдим. Аввалги мавсумдан сўнг янги чақирувлар борасида жиддий бошқотириб кўрдим. Якунда жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. 

- Бир нарса қизиқ, "Истиқлол" жорий йилда халқаро майдонда яъни ОЧЛда иштирок этади. Сизда ҳам бундай имконият бор эди-ку. АГМК эса ички чемпионат билан чекланишга мажбур. Мана шу жиҳат сизни ўйлантириб қўймадими?

- Тўғри гапни айтдингиз. "Истиқлол" бу йил ҳам аввалги мавсумдагидек халқаро мусобақада юқори даражада қатнаша олади. Аммо ҳозир айтганимдек, бошқа чорловларни қабул қилишни хоҳладим. Янги чемпионатда ўзимни синаб кўрмоқчиман. АГМК ОЧЛда қатнаша олмайди? Рост. Аммо 2022 йилда чемпионликни қўлга киритиб ортиқча муаммосиз ОЧЛга йўллана олишимиз мумкин. Бунга ишонаман. Олдимизга қўйилган вазифани 200 фоиз бажаришимиз шарт. Барча мусобақларда ғолиблик учун курашамиз. 

- "Истиқлол" жамоаси 2020 йил ОЧЛга ўтиш учрашувида Тошкентда "Локомотив"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ғалаба голига муаллифлик қилдингиз. Мазкур баҳсдан сўнг "темирйўлчилар" Алишер Жалиловга жиддий таклиф билан чиқди. Ўшанда нима учун чорловни қабул қилмагансиз?

- Жамоамни ўзгартиришни истмаган эдим. Чунки "Истиқлол"га яқинда келган пайтларим ҳисобланарди. Шу боис рад жавоб берганман. 

- Укангиз Манучехр Жалиловни ҳам бирор ўзбек клубида кўришимиз мумкинми?

- Унда бир нечта вариантлар бўлди, дея оламан. Якунда "Истиқлол" билан ОЧЛда ўйнаш қарорига келди. Умид қиламанки, ёзда Манучехр Жалиловни чемпионатда кўрамиз. 

- Фаолиятингиздаги энг яхши мураббий ким?

- Шахсан мен учун Владимир Рахимович Южуров ва Виталий Левченко энг яхши мураббийлар

- Интернетдаги маълумотларга асосланиб айтадиган бўлсак, ўз вақтида Россия ёшлар терма жамоасида майдонга тушгансиз. Русларнинг миллий терма жамоасидан қўнғироқ бўлгани ростми?

- Ҳа, фақат Россия ёшлар терма жамоасида ўйнаш имкониятини беришмоқчи бўлишган. Асосий жамоадан таклиф олмаганман. Бор гапни айтсам, Россия учун ўйнаш истаги йўқ эди. Мен фақат ўз она ватаним терма жамоасининг либосида майдонга чиқиш, мадҳиямизни айтиш орзуим ҳисобланган. Болалигимдан Тожикистон терма жамоаси ҳаёлимда турарди. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика