Latest news

11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  0 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  3 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  12 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  18 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  21

АГМК — "Насаф" тўқнашуви олдидан (превью) News

АГМК — "Насаф" тўқнашуви олдидан (превью)

АГМК Суперлиганинг навбатдаги учрашувини Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши ўтказади.

Ўзбекистон чемпионати доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршиликда 26-тўқнашув.

Ҳозирга қадар ўтказилган 25 учрашувда АГМК 3 ғалаба, 9 дуранг ва 13 мағлубият қайд этган. Бу борада устунлик рақиб - "Насаф" тарафида. Тўплар нисбати ҳам қаршиликлар фойдасида: 21-40.

Айни пайтда жамоалар чемпионатда турли ўринларни эгаллаб туришибди. АГМК якунланган 20-турдан кейин 19 очко билан 11-ўринни банд этиб турган бўлса, "Насаф" 28 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Мазкур турда Олмалиқда ўзаро тўқнаш келадиган мазкур жамоалар ўтган турни муваффақиятсиз ўтказишди. АГМК Термизда "Сурхон"га (1:0) мағлуб бўлган бўлса, "Насаф" Қаршида "Бухоро"га (2:1) ютқазиб қўйди.

Бу жамоалар ўтган ҳафта Ўзбекистон кубоги ярим финалида ўйин ўтказишди. АГМК уйда "Бунёдкор"ни қабул қилган бўлса, "Насаф" Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

АГМК "Бунёдкор" билан ўйинда ишончли ғалабани тантана қилиб, қаторасига иккинчи йили финалга чиққан бўлса, "Насаф" жанговор ўтган баҳсда "Пахтакор"га (2:1) имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, АГМК ва "Насаф" ўртасидаги Қаршида ўтган биринчи давра ўйинида қаршиликлар (4:0) ғалаба қозонишганди.

Олмалиқда кечадиган бўлажак учрашувни бошқариб бориш масъулияти ёш ҳакам Аскер Нажафалиевга топширилди. Ушбу ҳакам жорий мавсум ҳисобидан иккинчи бор Олмалиққа АГМК иштирокидаги ўйинни бошқариб бориш учун ташриф буюрмоқда. Бунга қадар биринчи давра доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ишлаганди Нажафалиев. Ўшанда АГМК кичик ҳисобда мағлубиятга учраган. Шунингдек, Нажафалиев "Насаф" иштирокидаги Қаршида "Локо"га қарши кечган беллашувда ҳам ишлаган ва унда қаршиликлар ҳам мағлубиятга учрашган.

АГМК — "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган қизиқарли ўйин 30 сентябрь куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:15да бошланади.

Суперлига, 21-тур.
30 сентябрь, душанба.
АГМК – НАСАФ (18:15)
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев (Тошкент), Расулжон Фозилов (Наманган), Максим Нехочин (Тошкент), Абдурашид Худойберганов (Тошкент)
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов (Фарғона)
Комиссар: Ойбек Юнусов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика