Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  13 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

АГМК футболчилари ёш мухлислар билан учрашувда қатнашишди News

АГМК футболчилари ёш мухлислар билан учрашувда қатнашишди

Tags :  АГМК
3 апрель куни «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Кончилик ва Кон-металлургия касб-ҳунар коллежларида “АГМК” ПФК раҳбарияти ва футболчилари билан ёш футбол мухлислари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда жамоа бош директори Мухтор Қурбонов, жамоа футболчилари - Жасур Ҳасанов, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов ва Акмал Шораҳмедовлар иштирок этишди.

Ҳар икки тадбир аввалида жамоамиз бош директори Мухторов Қурбонов ва Кончилик касб-ҳунар коллежи директори Баҳодир Дўсимбетов, Кон-металлургия касб-ҳунар коллежи директори Мансур Сатторовлар ўртасида меморандум имзоланди. Унга кўра, футбол жамоаси ва ҳар икки ўқув юрти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.

Учрашув давомида ёш мухлислар футбол соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлишди. Мухлисларни стадионга қайтариш учун амалга оширилаётган ишлар, жорий йил якунига қадар АГМК футбол клубининг Олмалиқ шаҳрида ўз қароргоҳи ва академияси ишга туширилиши айтиб ўтилди.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган учрашувда энг яхши савол эгалари ва зукко ёш мухлислар жамоа раҳбариятининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мазкур икки ўқув юртида 3000 нафар талаба таҳсил олади. Учрашув давомида ҳар икки коллеж талабалари АГМКнинг ўз майдонидаги учрашувларни бевосита стадионда кузатиб боришларини таъкидлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика