Latest news

15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  1 15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   0 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  4 14:32Беллингем Мбаппе ҳақида: "У билан бирга ўйнашни хоҳламайдиган кимнидир биласизми?!"  2 14:10"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили  4 13:23Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди  8 12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  1 12:26Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  6 11:27Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  10 10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  5 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  8 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  8 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  5 09:25Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Иттиҳод" 4:2  1 09:16«Челси» янги бош мураббийи билан келишувга эришди  7

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш" News

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"

АГМК жамоаси қуръа якунларига кўра дастлабки турни Тошкентда "Сурхон"га қарши ўтказади. Ушбу жараён ҳақида АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдирди.

"Қуръа АГМК учун яхши ўтди, деб ўйлайман. Мавсум давомида ҳар бир жамоага қарши уй-сафар тизимида ўйнаймиз. Биринчи турда "Сурхон"га қарши ўйинни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Катта эҳтимол билан "Бунёдкор" билан баҳс ҳам шу аренада бўлади. Бу пайтда "Бунёдкор" стадионида U-20 Осиё кубоги ўтади. Учинчи турга келиб Осиё кубоги гуруҳ босқичи, чорак финал ўйинлари якунланиб ярим финал баҳслари бошланади. Натижада "Жар" стадиони бўшайди. Мазкур аренада АГМК мезбон сифатида "Олимпик"ка қарши ўйнайди. Умуман дастлабки турларда яхши рақиблар тушди. Кетма-кет рақобатчилар билан ўйнамаяпмиз. Тенг тақсимланган ҳолатда келди. Мавсумни чиройли ва муҳим ғалаба билан бошлаш истагидамиз. Чунки бу турлардаги ғалабалар мақсад сари жиддий интилишда футболчиларга далда бўлади. 

"Сурхон"га келсак, улар янгидан шаклланяпти. Бу жамоа ҳақида нафақат менда, бошқаларда ҳам тўлиқ тасаввур бўлмаса керак, деб ўйлайман. "Сурхон" "Олимпик" йўлидан бориб ёшларга эътибор қаратмоқда. Термизликлар биз каби янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўрмоқда. Уларни ўйинларини кузатамиз. Мураббийлар томонидан ўрганилади. Энг муҳими стартни ғалаба билан бошлаш. Қолган натижаларни тайёргарлигимиз, кўрсатадиган ўйинимиздан келиб чиқиб билиб оламиз", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика