Latest news

13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   0 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  1 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  3 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  23 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  8 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  9 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  9 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  12 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0

Афина-2004. Кападзе, Жепаров, Гейнрих ва Мирҳолдиршоев. Олимпиада сари учинчи уриниш News

Афина-2004. Кападзе, Жепаров, Гейнрих ва Мирҳолдиршоев. Олимпиада сари учинчи уриниш

1996-2020 йиллар оралиғида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари ҳаракатини эслашда давом этамиз.

Аввалги иккита мақолада Атланта-1996 ва Сидней-2000 йўлидаги ўйинлар ҳақида тўхталгандик. Ҳар иккала Олимпиада саралаш босқичида бизни Қозоғистон ортда қолдириб кетгани ҳақида фикр юритгандик. Бугун эса учинчи уриниш, яъни 2004 йил Греция пойтахти Афинада ўтказилган Олимпия ўйинлари сари ҳаракатни ёдга оламиз. 

Афина Олимпиадасида Осиёдан кимлар қатнашган? 

2004 йил ёзги Олимпия ўйинларида ҳам Осиёдан учта жамоа иштирок этган: Жанубий Корея, Япония ва Ироқ. Жанубий Корея гуруҳда Мали, Мексика ва Грецияга қарши баҳс олиб бориб, иккинчи ўрин билан чиққан. Япония ўз гуруҳида Италия, Гана, Парагвай билан беллашиб, охирги ўринни эгаллаган. Ироқ эса Коста-Рика, Марокаш ва Португалияга қарши майдонга тушиб, ҳеч ким кутмаганда ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган. 

Ироқ Олимпия терма жамоаси чорак финалда Австралияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Жанубий Корея бу босқичда Парагвайдан 2:3 ҳисобида енгилиб, шу тариқа мусобақани тарк этган. Яримфиналда Ироқ Парагвайга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган ва бронза меддалар учун курашда Италияга ҳам 0:1 ҳисобида енгилган.


Чемпион ким бўлган? 

Афина-2004 Олимпиадасида чемпионлик Аргентинага насиб этган. Аргентина финалда Парагвайдан 1:0 ҳисобида устун келган. Учрашувдаги ягона гол Карлос Тевес ҳисобига ёзилган. Аргентинани ўша йил машҳур мураббий Марсело Бьелса шоҳсупа сари бошлаб келган. 


Осиё саралаши

Осиёда саралаш уч форматда олиб борилган. Дастлаб ўтиш босқичи ўйинлари ўтказилган. Саралашда жами 36 жамоа учта йўлланма учун курашган. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлаган.

Иккинчи босқичда 24 жамоа 12та жуфтликка бўлиниб, уй-меҳмон тарзида ўйинларни ўтказган. Ва якунда 12 жамоа ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олиб, жамоалар 4тадан 3 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳ ғолиби эса Олимпиада йўлланмасига эга чиққан.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи босқичда Эронга қарши иккита ўйин ўтказган ва ҳар иккала ўйинда имкониятни бой берган. 2003 йил 3 май куни Тошкентда ўтказилган баҳсда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган вакилларимиз 7 июнь куни сафарда 1:6 ҳисобида мағлуб бўлишган. Натижада Эрон U-23 ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олган. Виктор Борисов устозлик қилган бу терма жамоада Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров, Александр Гейнрих, Шуҳрат Мирҳолдиршоев каби футболчилар тўп тепган. 

03.05.2003. Ўзбекистон - Эрон 1:3

07.06.2003. Эрон - Ўзбекистон 6:1 

Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда Эрон билан ўйин олдидан. Кимларни танидингиз?

Учинчи босқичда ўйнаганлар

Олимпида саралашидаги охирги босқичда айтиб ўтганимиздек, 12 жамоа иштирок этган. Жамоалар 4тадан 3 гуруҳга бўлинган. 

"A" гуруҳи: Жанубий Корея, Эрон, Хитой, Малайзия. 

"B" гуруҳи: Япония, Баҳрайн, БАА, Ливан.  

"C" гуруҳи: Ироқ, Уммон, Қувайт, Саудия Арабистони.

Гуруҳ натижаларига кўра, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ 2004 йил ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Rating: -2   

Comments

   
15 apr 22:10:07
@# #@
Reply to comment by to'g'riso'z
Паски каторда Крушелницкий, байрамов ва Суюновга ухшаркан
Muzaffar xoliqov
   
15 apr 16:12:05
to'g'riso'z
Паски каторда Крушелницкий, байрамов ва Суюновга ухшаркан
   
15 apr 14:46:21
Jamshid Abdusamadov
Чапдан тепада Нестеров Гофуров Копадзе Власичев Мирхолдиршоев Гейнрих. Пастда чапдан 3 тасини танигандейман эсимда йук. Колгани Зейтуллаев Копадзе
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика