Latest news

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  24 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  2 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  1 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Аброр Пирриев: "Профессионал спорт - бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир" News

Аброр Пирриев: "Профессионал спорт - бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Локомотив" клуби шифокори Аброр Пирриев "Пахтакор" футболчиларининг йиллик маоши матбуотда эълон қилинганига ўз муносабатини билдирди.

Ҳисоб-китобга уста халқмиз. Мана, футболчилар оладиган маблағини ҳам йил, ой, соат ва дақиқасигача ҳисоблаб чиқдик. Гап бўлиши мумкин эмас. Фақат масаланинг яна бир жиҳати бор.

Спорт – бу соғлик, лекин профессионал спорт – бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир. Дейлик бизнес қилишни ният қилган инсон молини шу нарсага тикади; спортда эса профессионалликка интилган инсон марра учун соғлигини тикади.

Кўпчилик ёшлар ҳақиқий спортчи бўлишни орзу қилади, аммо катта пул тикиладиган ҳамда обрў ва шонли нуқтага келгунига қадар ўзида ирода ва матонат топиб, йил-ўн икки ой ёзнинг жазирамаси-ю қишнинг қаҳратонида жисмоний юклама, рақобат ва жароҳатлар гирдобидан эсон-омон ўтиб, тенгқурларидан фарқли равишда ёшликнинг завқли дамларини шу ишга қурбон қила олганларгина бу маррага етиб келади.

Умр ва соғлик талаб қилувчи ушбу маррага элтувчи йўл шунчалар узун, қийин ва хавфларга бойки, ярим йўлда барчаси чилпарчин бўлиши, умрнинг қайтариб бўлмайдиган ёшлик онлари ортда қолган,  бошқа бир соҳанинг бошини ушлаш кеч, ҳаёт эса умуман бошқа изга бурилиб кетган бўлиши мумкин. Жароҳати боис “энди сизга юриш ҳам мумкин эмас” деб ташхис қўйилганда оиладаги мотамни байрамга, интиҳони ибтидога айлантира олган Миржалол Қосимовга ўхшаганларгагина насиб қилади бу марра. Ушбу марра учун соғлик тикилган экан, пировард маҳсул ҳам қийматда салмоқли бўлиши тайин. 

Алқисса, профессионал футболчилар – миллионлаб ёшлар ичида барча машаққату тўсиқларни енгиб маррага етиб келган саралардир. Уларнинг “бозор”даги қийматини нархловчилар эса харидорлар. Талаб ва таклиф; “товар”га қанча нарх бериш уларнинг иши, бунда футболчини айблаш..?

Шартномадаги барча нарса очиқланишига қарши эмасман. Бу, футболчи атрофидаги турли “ўйин”ларга барҳам берадиган ҳолат. Аммо футболчи меҳнати учун ўзига, оиласига ризқ бўлиб кирадиган маблағ, у қанча бўлишидан қатъий назар – буюрсин!

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика