Latest news

21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  160 21:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  11 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  2 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Абдухолиқов ва Жепаров терма жамоа йиғинида қатнашишмайди News

Абдухолиқов ва Жепаров терма жамоа йиғинида қатнашишмайди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида 21–24 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин ўтказади.

Терма жамоа устози Самвел Бабаян ушбу йиғинга 23 нафар футболчини чақирган. Улар орасида "Локомотив" клуби собиқ ўйинчилари Сервер Жепаров ва Темурхўжа Абдухолиқов ҳам ўрин олган эди. Бироқ иккала футболчи эндиликда легионерга айланди ва терма жамоанинг БААдаги йиғинида иштирок эта олишмайди. Сабаби январь ойида ФИФА кунлари йўқ.

Самвел Бабаян шогирдлари йиғин доирасида 22 январь куни Дания U-23 термасига қарши, 23 январь куни эса Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Маълумот учун, "Ал Сайлия" 20 январь куни Қатар Юлдузлар лигаси доирасида ўз уйида "Умм Салал"ни қабул қилади. "Истиқлол" эса 22 январь куни Эрон про лигаси доирасида "Санат Нафт Абадан" меҳмони бўлади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика