Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  1 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Абдурашид Исмоилов: “Локомотив” билан ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз” News

Абдурашид Исмоилов: “Локомотив” билан ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз”

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “УзДонгЖу” – “Шўртан”(1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Абдурашид Исмоилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун мана олий лига жамоасига қарши ўйнадик. Учрашувдан олдин йигитлар юқори суратда тайёргарлик кўрганди. Натижада ғалаба қозондик. Албатта бундан хурсандман. Бугунги ғалабада стадионга келиб бизни олқишлаб турган ишқибозларимизнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди деб ўйлайман. Футболчиларим “Шўртан”га қарши ўйин олдидан жисмоний ва техник томонлама астойдил ўз устида машғулотларда ишлади. Шунинг учун бугун ишончли ғалабага эришдик. Шогирдларимга миннатдорчилик билдираман.

- Рақиб жамоадан бугун жиддий қаршиликни кутгандим. Чунки “Шўртан” мамлакатимизда ўз ўрнига эга бўлган клублардан биридир. Қолаверса бу жамоада иқтидорли ва маҳоратли футболчилар жамланишган. Якунда шундай ҳам бўлди.



- Кейинги босқичда “Локомотив” билан ўйнайдиган бўлдик. Бўлажак баҳсга ҳам астойдил тайёргарлик кўрамиз. Бу клуб ҳам барчага яхши маълум мамлакатимиздаги гранд жамоалардан бири. Жамоамиз учун чемпионат олдидан яна бир бор синов бўлади. Бор кучимизни ишга соламиз. Жамоамиз учун дарас бўлади деб ўйлайман. Албатта чемпионат старти олдидан олий лига клублари билан тенгма-тенг ўйнаш футболчиларимга руҳий устунликни тақдим этади.

- Бугун Асрор Раҳмонов, Хайрулло Қодиров ва Жаҳонгир Дадабоев каби янги футболчилар жамоамиз таркибида дебютини ўтказишди. Албатта ҳамма кўрди уларнинг жамоамизнинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшганини. Янги футболчилар жамоага киришиб кетди дея оламан.   

- Янги мавсумга тайёргарлик қониқдим. 3 апрель куни биз учун чемпионат бошланади. Унга қадар Кубок доирасида олий лига клубларига қарши ўйнамоқдамиз. Менимча бу биз учун фойдали. Йигитлар ўзларига бўлган ишончни янада ҳис қилади деб ўйлайман.

Исломбек Рустамбеков.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика