Latest news

09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  7 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  11 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  15 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  7 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8

Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз” News

Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз”

Бу йил “Машъал” жамоаси Про-лигада иштирок этади.

 Айни вақтда “газчилар” ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда ва янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Хусусан, “Машъал” ўтган мавсумларда “Янгиер” сафида тўп тепган Абдумалик Тошпўлатовни қўшиб олди. Шундан кейин Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик. 

“Хабарингиз бор, ўтган мавсум “Янгиер” сафида тўп тепган вақтимдаёқ “Машъал”дан таклиф бўлди. Аниқроғи, биринчи даврадан кейин таклиф бўлган эди. Бироқ “Янгиер” жамоаси раҳбарияти мени қўйиб юбормаганди. Мавсум якунига етганидан сўнг “Машъал” сафига келиб қўшилдим ва 2 йиллик шартномани имзоладим. 

“Янгиер”ни тарк этиш осон бўлгани йўқ. Шу ўринда жамоа раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва келгуси мавсумда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. 

Бошқа жамоалардан таклиф бўлди. Дадам билан масҳатлашиб “Машъал” вариантини танладим. Ўзим учун ҳам шу тўғри қарор бўлди дея оламан. “Газчилар” мақсадимиз Суперлигага қайтиш ҳисобланади. Айни вақтда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқдамиз.”, - дея сўзини якунлади Тошпўлатов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика