Latest news

11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  0 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  2 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  1 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  12 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   12 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0

Абдул Азиз Юсупов: "Насаф"га қарши муносиб ўйнай оламиз" News

Абдул Азиз Юсупов: "Насаф"га қарши муносиб ўйнай оламиз"

Термизнинг "Сурхон" жамоасини олдинда яна бир учрашув кутиб турибди.

Суперлиганинг қолдирилган 5-турида жамоа "Насаф"га қарши майдонга чиқади. "Сурхон" футболчиси Абдул Азиз Юсупов ўтган ва олдиндаги ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйин жуда оғир кечди, чунки икки жамоага очко жуда ҳам зарур эди. Учрашув қийин бўлишини биз билгандик. Шунга яраша, тайёргарлик кўрдик

- Иккинчи бўлимда жамоа биринчисига қараганда фаолроқ тўп тепди...

- Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Баъзи вазиятларда хато қилдик. Бизнинг дарвозамизга пенальти белгиланди. Танаффусда бош мураббиймиз ҳужумда янада тажовузкор ўйнаш бўйича кўрсатмалар берди. Ўйин темпини ошириш кераклиги таъкидланди. Жамоадошларим иккинчи бўлимга қўшимча мотивация билан чиқишди. Майдонда бор кучини берди. Биз ўзимизни аямай ўйнадик. Якунда гол урдик. Бундан ташқари кўплаб вазиятлар яратдик

- "Сурхон" очко йўқотдими ёки бир очко олдими?

- Сўзсиз, "Сурхон" очко йўқотди. Биз ғалабага лойиқ эдик. Чунки, иккинчи таймда "Нефтчи"нинг зонасида жуда кўп вазият яратдик. Афсуски, гол уриш учун иккита соф имкониятдан фойдалана олмадик. Бу футбол, шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради.

- Навбатдаги рақибимиз - "Насаф". Бундай кучли рақибни қандай енгиш мумкин?


- "Насаф" Ўзбекистондаги энг топ жамоалардан биттаси. Ўзининг услуби, яхши академияси бор. Лекин шундай рақибга қарши муносиб ўйнай оламиз. Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Шу руҳда давом етамиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика