Latest news

16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  2 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  94 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14

А ПРО-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди (батафсил шарҳ) News

А ПРО-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 1-турида "Ифтихор" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасида Фарғона вилояти дербиси ўтказилди.

Учрашувдан олдин ўзбек эстрада санъаткорлари ижросида концерт дастури ташкил этилди.

Беллашувнинг биринчи бўлими дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари рақиб дарвозасини ишғол этиш мақсадида ҳужумкор ўйин намойиш этдилар. Биринчи бўлим ўрталарига келиб «Истиқлол» жамоаси томонидан уюштирилаётган ҳужумлар хавфли кўриниш ҳосил қила бошлади. Биринчи бўлим 31-дақиқасига келиб Анвар Ҳожимирзаев ҳисобни очиб, «Истиқлол» жамоасининг жорий мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди. Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 35-дақиқада Фаррух Иброҳимов «Истиқол» жамоасининг иккинчи голини киритди. Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.



Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам хавфли вазиятларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келди. 90-дақиқага келиб заҳирадан ўйинга қўшилган тажрибали Анвар Бердиев бош билан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Фарғона вилояти дербиси шу тариқа «Истиқлол» жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.



ПРО-лига. "А" гуруҳи.
1-тур
“Ифтихор" – “Истиқлол” 0:3 (0:2)
Голлар:
Анвар Ҳожимирзаев 31 (0:1), Фаррух Иброҳимов 35, (0:2), Анвар Бердиев 90, (0:3)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Равшан Кападзе, Муҳаммадсултон Фозилов.
Назоратчи: Шухратжон Бозоров.
Комиссар: Зоҳиршоҳ Акрамхонов.

"Ифтихор": 1. Малик Абдулазиз Бурхонов, 4.Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев, 6.Асадбек Маъмуров, 7.Саиджон Абдужабборов, 11.Хабибулло Буватоев, 19.Таваккал Абдураҳмонов, 21.Жамшид Тўрақулов, 25.Шохруҳ Юлдашев, 27.Исмоилжон Толипов, 77.Абдумалик Тошпўлатов.
Захира: 16.Дилхуш Мўйдинов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 9.Достонжон Рашидов, 10.Достонбек Бобожонов, 13.Шухратжон Ўринбоев, 14.Бекзод Алиев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков, 90.Ғиёсжон Турсунов.
"Истиқлол": 1.Рустам Нартаджиев, 2.Шерзодбек Содиқжонов, 3.Фаррух Иброҳимов, 8.Сардорбек Сотволдиев, 9.Абдуқодир Артиқов, 10.Элёржон Акбаров, 13.Тимур Султанов, 14.Рустамжон Абдуҳамидов, 17.Анваржон Хожимирзаев, 20.Улуғбек Худайбердиев, 30.Элдор Эргашов.
Захира: 12.Жасурбек Абдуллаев, 4.Жасурбек Эрмаматов, 6.Илҳомжон Алижонов, 7.Риза Айвазов, 11.Анвар Бердиев, 19.Файзулло Жуманқўзиев, 22.Сардор Теляков.


Фото: Беҳруз Холиков

Бекзод Толибов тайёрлади


Iftixor

PRO-League A. Round 1

04/04/2019, 15:00

3
:
0
Finished

Istiqlol Ferghana

45'
90'
1'  
2'  
3'  

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика