Latest news

13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  0 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  2 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  2 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  5 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  32 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  3 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3

Биринчи лига. “Хоразм”га омад етишмади News

Биринчи лига. “Хоразм”га омад етишмади

Биринчи лига жамоалари ўртасидаги жорий йилги мусобақанинг биринчи босқич ўйинлари тугашига икки тур қолди.
Навбатдаги босқичга йўл оладиган жамоалар номи деярли маълум бўлди. Шу жиҳатдан, қолган учрашувларда “олтин” очколар учун кураш қизиши турган гап.   Айнан, “Хоразм” ва “Насаф-2” жамоалари ўртасидаги баҳс шулар жумласига киради. Ваҳоланки, ушбу иккала жамоа ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиб улгуришганди.
  
Беллашув урганчлик футболчиларнинг ҳужуми билан бошланди. Дастлабки дақиқадаёқ, Темур Бекчанов меҳмонлар дарвозабони Музаффар Шариповнинг сергаклигини синаб кўрди. 17-дақиқада эса Мирза Қурёзов ҳимоячилар хатоси туфайли тўп киритиш имкониятига эга бўлди. Бироқ, унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Шу ўринда айтиш жоизки, мезбонлар  маълум вақт мобайнида майдондаги устунликни ушлаб туришди. Бўлим ўрталарига келиб, қаршилик футболчилар Ғайрат Ўдаев қўриқлаётган дарвоза олдида бир неча хавфли вазиятни юзага келтиришди. Жумладан, 30-дақиқада Худойберди Ҳолиқовнинг боши билан амалга оширган зарбаси мухлисларни бироз ҳаёжонлантирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Азиз Маликовнинг тепган тўпини Ғ. Ўдаев маҳорат билан бартараф этди. Шундан сўнг, урганчлик футболчилар устунликни яна ўз қўлларига олишди. Учрашувнинг биринчи қисми тугашига тўрт дақиқа қолганида Т. Бекчанов қулай вазиятни юзага келтирди. Бу ерда М. Шарипов тўп йўлига ғов бўлди. Сўнгги сонияларда эса Сарвар Жуманиёзовнинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
  
Муболаға эмас, ўйиннинг иккинчи бўлими “Хоразм” жамоасининг тўла устунлигида кечди. Очиғи, мезбонлар бўлим бошидан қарши ҳужумни авжига чиқаришди. Темур Бекчанов, Мирза Қурёзов, Низомжон Норовларнинг меҳмонлар дарвозаси томон амалга оширган зарбалари хавфли кўриниш олди. Қолаверса, 77-дақиқада Н. Норов томонидан рақиблари дарвозасига йўлланган тўп, ўйиндан ташқари ҳолатда киритилган, деб баҳоланди.  Аксига олиб, меҳмонлар таркибида захирадан майдонга тушган Сирожиддин Еттибоев 82-дақиқада ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Илёс Хайров мувозанатни қайта тиклади. Яна бир вазиятда С. Жуманиёзовнинг ўта хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди. Умуман, олганда шу куни мезбонлардан омад юз ўгиргани бор гап. Ваҳоланки, улар қатор вазиятларда тўп киритиш имкониятига эга бўлишганди. Шу тариқа беллашув дуранг ҳисобида якун топди.

“Ғарб” минтақаси. 16- тур. 3 июль(жума)

“Хоразм” (Урганч) – “Насаф-2” (Қарши) – 1:1 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1027 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Тошмуҳамедов (Тошкент вилояти) – 8,0,  Т. Суюнов (Гулистон) – 7,7,  Ш. Йўлдошев (Гулистон) – 7,7,  А. Алимов (Урганч).
Гол: И. Хайров (84) – С. Еттибоев(82).
Огоҳлантиришлар: Ғ. Ўдаев (84) – Н. Иззатуллаев (58), Х. Холиқов (68), А. Маликов (74), М. Шарипов (87), Ғ. Ғайбуллаев (86).
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев, Шаҳзод Маннонов,  Жасур Отажонов, Темур Исмоилов, Маркс Қуронбоев (Жамолиддин Машарипов,75), Низомжон Норов (Жавлонбек Эгамов,82), Темур Бекчанов, Сарвар Жуманиёзов, Мирза Қурёзов,  Илёс Хайров, Аброр Ҳусинов.
“Насаф-2”: Музаффар Шарипов, Наврўз Иззатуллаев, Искандар Қурбонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Нажмиддин Нормуродов, Давронбек Тўраев, Азиз Маликов, Мирзамурод Жўрабоев (Самандар Шукуруллаев, 79), Дилмурод Жумаев (Зийнатилло Икромжонов, 68), Диёр Каримов (Худоёрхон Саъдуллаев, 89), Худойберди Ҳолиқов (Сирожиддин Еттибоев,69).

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика