Latest news

15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  0 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  12 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  3 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  3 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  9 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  3 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  1 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   7 10:13Мбаппе жароҳат олди  4

"Шўртан" Ғузорда "Металлург"га йирик ҳисобда ютқазди News

"Шўртан" Ғузорда "Металлург"га йирик ҳисобда ютқазди

Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.
Ғузордаги ўйин бошланиши 30 дақиқага қолдирилди. Бунга ҳавонинг жуда ҳам иссиқлиги сабаб бўлди. Ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар етиб келишмагани маълум қилинди. Баҳс ҳамон бошлангани йўқ.

Ўйин соат 20:20да бошланди. 4-дақиқада Саиджон Абдужабборов Элдор Тожибоев билан бирга-бир вазиятга чиқиб олди ва зарба берди аммо унинг зарбасини Тожибоев ушлаб олди.

18-дақиқада Виктор Клишин ҳимоячидан ўзиб кетиб тўпга зарба берди аммо тўп дарвозабонга тепасидан ошиб ўтиб ўз йўналишини ўзгартирди Клишин эса бошлаган ишини якунлай олмади.

25-дақиқада Руслан Вагапов тўпни Номановга етказиб берди. Дарвоза тагида турган Аюбхон тўпга бироз ноаниқ зарба берди.

39-дақиқада Шерзод Шариповнинг қўпол ўйини сабабли Оқ бўрилар дарвозасига жарима тўпи белгиланди. Ҳимоячилар аниқ ҳаракат қилишди.

45-дақиқада Руслан Вагаповнинг чиройли пасини Шаҳзодбек Нурматов ажойиб тарзда Тожибоев дарвозасига жойлаштирди қўйди - 0:1.

Иккинчи бўлим бошланди.

50-дақиқада Муроджон Тошматов Шўртан ҳимоячиларидан узиб кетишга эришди аммо Асрор Алиқулов уни тўхтатишга муяссар бўлди.

53-дақиқада Суҳроб Бердиев тўпни жамодошларидан қабул қилиб олди ва Таранга узатди аммо Игорь яна эътиборни йўқотди.

57-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Шаҳзодбек Нурматов рақиб жарима майдони ичида йиқитилганди. Аюбхон Нўъмонов 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди - 0:2.

61-дақиқада Дониёр Одилов узоқдан Шўртан дарвозаси томно зарба йўллади аммо дарвоза тўсини мезбонлар жонига оро кирди.

74-дақиқада захирадан майдонга тушган Ғулом-Ҳайдар Ғуломов ажойиб вазиятдан фойдалана олмади.

84-дақиқада Виктор Карпенко Зафар Сафоевни яхшигина тер тўкишга мажбур қилди. Ажойиб сейв.

Зафар Полвонов икки дақиқа ичида икки марта қулай имкониятни бой берди.

90+2-дақиқада Дилмурод Каримов ҳисобни йириклаштирди - 0:3.

Баҳс мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди.

«Шўртан» (Ғузор) – «Металлург» (Бекобод) 0:3
30 июнь 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 20:20
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Голлар: Шахзодбек Нурматов 45, - 0:1 (Руслан Вагапов). Аюбхон Нўъмонов 58 пенальти, - 0:2 (Шахзодбек Нурматов). Дилмурод Каримов 90+2, - 0:3. 
“Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев, 5.Асрор Алиқулов, 9.Игорь Таран, 10.Виктор Клишин (7.Виктор Карпенко, 35),  14.Умар Эшмуродов, 17.Мирзокамол Камолов, 18.Элдор Бойматов, 19.Суҳроб Бердиев (11.Зафар Полвонов, 65), 22.Лазиз Убайдуллаев, 28.Мурод Ражабов (21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 60), 29.Шерзод Шарипов.
Захира: 30.Тимур Жўраев, 4.Жамол Отақулов, 16.Элёр Интизомов, 27.Олим Каримов.

“Металллург”:  91.Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 7.Дониёр Одилов (6.Дилмурод Каримов, 83), 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 14.Даврон Каримқулов, 19.Руслан Вагапов (21.Сардор Расулов, 80), 20.Мирғиёз Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов, 77.Саиджон Абдужаббаров (15.Алишер Зиёвуддинов, 90+3), 88.Жавлон Мирабдуллаев.
Захира: 32.Сухробжон Султонов, 10.Шоҳназар Норбеков, 17.Нозимжон Эсонов, 55.Зоҳид Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Саиджон Абдужабборов 12, Мирғиёс Сулаймонов 22, Элдор Тожибоев 58, Мирзокамол Камолов 58, Лазиз Убайдуллаев 82.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика