Latest news

14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  0 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  0 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  10 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  4 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  33 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27

Миржалол Қосимов: "Эртага нима бўлишини Худо билади" News

Миржалол Қосимов: "Эртага нима бўлишини Худо билади"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг КХДР (2:4) билан бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Миржалол Қосимов аэропортдан чиқиши билан уни суҳбатга тортдик.


"Учрашув бошланиши билан тезкор гол ўтказиб юбордик. Учта голни ҳам КХДР стандарт вазиятларидан урди. Иккита бурчак зарбаси ва битта аутданд сўнг гол қўйиб юбордик. Бундай воқеалар ривожини ҳеч ким кутмаган эди. Тезкор голлар барча режаларимизни бузиб юборди. Сунъий қопламали майдонда ўйнадик. Умуман бундай майдонда ўйнашимиз олдиндан маълум эди. Тўртинчи голни эса қарши ҳужумда уришди. Ҳужумга ўтиб кетганимизда улар тезкор қарши ҳужум орқали дарвозамизни ишғол этишди. Иккинчи таймда ҳужум қилдик, вазиятлар яратдик. Бироқ ҳисобдаги фарқни бутунлай йўққа чиқара олмадик. Футболчилар танаффусдан кейин ҳам қўл силташмади, ҳаракат қилишди. Лекин вазиятни ўзгартириш қийин эди. Ҳисоб йириклашиб кетганидан кейин тўхтаб қолмадик ва имкон қадар футболчилар ҳам ўйнашди ва иккита гол киритишга эришишди. Бунақанги ўйинларда бу каби оддий хатоларга йўл қўйиш керак эмас. Барча голларни ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Ачинарлиси, жуда оддий вазиятларда қўпол хатоларга йўл қўйдик. Бу ўйинда ютқазишимиз керак эмасди. Бироқ футболчилар сунъий қопламали майдонда ўзлари истагандек ҳаракат қила олишмади. Ўйиндан бир кун олдин машғулот ўтказгандик, лекин футболчилар бунақа майдонда тезда мослашиб кета олишмайди", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Миржалол Қосимов.


- Бу учрашувда қайси футболчиларнинг ўйинидан кўнглингиз тўлмади? Легионерлар терма жамоада ўз имконияти даражасида ўйнай олишмаяпти. Нестеров ҳам ўтказиб юборилган голларда хатога йўл қўйган экан...

- Барча футболчилар ҳаракат қилишди.Бу ўйиндаги мағлубиятда кимнидир айбламоқчи эмасман. Ҳаёт шундай. Ўйиндан сўнг уни эмас, буни қўйиш керак эди деган фикрлар бўлади. Игнатий Нестеровни тажрибасига суянган холда уни асосий таркибга киритгандим. Шу ерда хато қилдим. Элдор Суюновни асосий таркибга киритишим керак эди. Бу билан Нестеровни айбламоқчи эмасман. Лекин дарвозага тургандан кейин ишончни ҳам оқлаш керак. Баъзи вазиятларда жамоамизни Нестеров голдан қутқариши лозим эди. Нестеровни тажрибасига ишониб, футболчиларга далда бўлади деган маънода унга ишонч билдиргандим. Бу қарор ўзини оқламади.


- Бу мағлубият фаолиятингизга қандай таъсир қилади?

- Эртага нима бўлиши Худо билади. Нима бўлса ўшанда кўрамиз. Бугун нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Оддий вазиятлардаги хатолар, бир ўйинда керагидан ортиқ хатоларга йўл қўйдик. Сунъий қопламали майдон ҳам барибир таъсир кўрсатди. Одил Аҳмедовда имконият бўлди, Турсунов, Насимов гол уриши мумкин эди. Бироқ вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.


- Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқа оладими?

- Албатта чиқа оламиз. Бунга шубҳа йўқ. Филиппин ғалаба қозонганидан хабардормиз. Айтганимдек, Филиппин таркибида яхши футболчилар жамланишган. Уларга оддий рақибдек қарамаслик лозим. Ўзбекистон терма жамоаси бу гуруҳдан чиқади.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика