Latest news

15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  12 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  1

Видеомақола: Ёшлар ўртасидаги ЖЧда порлаган юлдузлар ёдингиздами? News

Видеомақола: Ёшлар ўртасидаги ЖЧда порлаган юлдузлар ёдингиздами?

2003 йил бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Маскерано ва Иньеста Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушгани ёдингизда бўлса керак.

Илк маротаба 1977 йил Тунисда бўлиб ўтган мусобақада Собиқ Иттифоқ терма жамоаси финалда Мексикани пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритган эди. Ўша мусобақада жаҳон футболи мухлислари илк маротаба Владимир Бессонов деган номни эшитган эдилар. Бир йил аввал Европа чемпиони бўлган футболчи, ЖЧнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 


Орадан икки йил ўтиб ЖЧ бизга 20 асрнинг энг яхши ўйинчиларидаан бири Диего Армандо Марадонани кўз-кўз қилди. Машҳур аргентиналик ҳужумдаги тандеми Рамон Диас билан бирга терма жамоасини финалга қадар олиб чиқа олди. Финалда Собиқ Иттифоқ терма жамоаси 3:1 ҳисобда таслим этилди. Кўпчилик Аргентинанинг келажаги сифатида Диасни кўрсата бошлади. Боиси, турнирнинг энг яхши тўпурари, чемпионатнинг "энг яхши футболчиси" унвонини ҳам қўлга киритган эди. Мусобақа давомида икки маротаба хет-трик қайд этди. Аммо, кейинги омад қуши Марадонани бошига қўнишни мақул кўрган.


Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтган кичик мундиалда Бразилияга тенг келадигани топилмади. Кейинчалик МТЖ сафида ҳам жаҳон чемпиони бўлган Бебетто ва Дунга ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юлдузли онларини ўтказдилар. Марко ван Бастенга эга Голландия терма жамоаси эса чорак финалда Аргентинага имкониятни бой беради. 


1985 йилги жаҳон чемпионатида мухлислар, кейинчалик миллий терма жамоадан ҳам ўз ўрнига эга бўлган Таффарелнинг сейвларини кўрадилар. Мусобақада Бразилия терма жамоаси финалда испаниялик тенгқурларини 1:0 ҳисобда мағлубиятга учратган эдилар.


1987 йилги ёшлар ўртасидаги ЖЧда Собиқ Югославия терма жамоаси зафар қучди. Звономир Бобан, Предраг Миятович ва Давор Шукер ёшлар ўртасидаги ЖЧда ўз ўйинлари билан мухлислар назарига тушдилар. 6та гол уриб мусобақа тўпурари бўлган Давор Шукер, орадан 11 йил ўтиб Францияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ҳудди шунча гол урган ҳолда тўпурар бўлди. Фақат терма жамоаси учинчи ўрин билан чегараланди. Бу сафар Шукер Хорватия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилганди.


1989 йилги ЖЧ тўпурари бўлган Олег Соленко Шукер каби орадан 5 йил ўтиб катталар ўртасидаги мундиалда тўпурар бўлган эди. Португалиянинг ғалабаси билан тугаган мусобақа бизга Бразилиядан Сони Андресон ва Испания футболига рақобатни олиб кирган Диего Симеонени тақдим этди.


Орадан битта ЖЧ ўтиб эса дунё Луиш Фигу билан яқиндан танишди. Португалия ўз майдонида ўтган ЖЧда ғалаба қозонди. Руи Кошта, Луиш Фигу ва Жоао Пинтони ўз сафига қўшиб олган португаллар финалда Жиовани Элбери бор бўлган Бразилияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. 


Сўнгги йигирма йил ичида ҳам ЖЧ бизга кўплаб юлдузларни тақдим эта олди. Ўз пайтида Осиё юлдузига айлана олган япониялик Хидетоши Наката, "Интер" тўпурари Адриано ва "Реал"дан кетиб мадридликларни жазолаган Фернандо Морьентес. Хуан Роман Рикельме ва Эстебан Камбьяссо. Франция терма жамоасидан эса Терри Анри, Давид Трезеге ва Николя Анелька. "Барселона" юлдуздари Хави, Рональдино, Иньеста ва Месси ҳам бир пайтлар ёшлар ўртасидаги ЖЧларда жавлон урган эдилар. 


Ёдингизда бўлса, ўзбек футбол мухлислари ҳам Нестеров ва Гейнрих каби ўйинчиларимизни айнан 2003 йил бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида таний бошлаган эдик. Бундан икки йил аввал Туркияда бўлиб ўтган ЖЧ эса жаҳон футболига Пол Погбани тақдим этди.


TAS-IX



Youtube




Яна икки кундан кейин бошланадиган мундиал бизга кимларни тақдим этади, албатта буни кейинги тўрт беш йилдан кейин билиб оламиз.


FIFA.com маълумотлари асосида Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика