Latest news

23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  21 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  1 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

"8+3". Ривалдонинг Муборакдаги голи, Зафар Холмуродов ва Хиросима-1994... (11-сон) News

"8+3". Ривалдонинг Муборакдаги голи, Зафар Холмуродов ва Хиросима-1994... (11-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал "Қизилқум" матбуот котиби, журналист Азиз Нурий билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Туркманистонлик Артур Геворкян. 

- Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз? 

- Гвардиола бошчилигидаги "Барселона-2011". 

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Ривалдонинг Ўзбекистондаги дебют ўйинида Муборакда "Машъал"- "Бунёдкор" ўйинида Михаил Наумов дарвозасига урган 2- голи. 


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Беш қўл баробар бўлмаганидек, ҳар бир одамни ўзига яраша феъл атвори бор. АГМК матбуот котиби Шаҳбоз Беғамов бўлса керак (кулади).

- Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

- Ўйинларини кўрганларим ичида Зафар Холмуродов тенгсиз эди...

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- Хиросима-1994даги терма жамоа кучли бўлса керак ҳаммасидан. 

- Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким?

- Мен учун Артур Геворкян.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Олег Қаҳҳоров - Асрор Алиқулов, Валентин Поддубний, Фарруҳ Сайфиев,  Шуҳрат Муҳаммадиев - Эркин Бойдуллаев, Рўзиқул Бердиев, Артур Геворкян, Элгужа Григалашвили- Зафар Холмуродов, Жафар Ирисметов.

Мураббий - Пеп Гвардиола.

- Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг.

- Ўткир Ҳошимов романлари ва Абдулла Қаҳҳор ҳикояларини ўқишни яхши кўраман.

- Сиз учун бахт нимадан иборат?

- Инсон бўлиб яралашимизнинг ўзи бир бахт.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Кўп бўлган бурилиш нуқталари: таҳририятда иш бошлаганим ва кўплаб танловларда ғолиб чиққаним, севимли жамоам "Насаф"га ишга кирганим ва клубнинг кўплаб ғалаба, совринларига гувоҳ бўлганим. Ўзига шукр!

"8+3". Пуйоль, Роналдиньо ва Драган Черан — Ғофуров энг яхшиларни айтди (10-сон)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика